currencies image

12 915,18 UZS

10,27

usd

currencies image

13 291,01 UZS

152,03

eur

currencies image

115,31 UZS

11,20

ru



АсосийЯнгиликларОзиқ-овқат маҳсулотлари қанча муддат ва саналарда сақланиши лозим?

Озиқ-овқат маҳсулотлари қанча муддат ва саналарда сақланиши лозим?

Ҳуқуқ

calendar

31.12.2024

eye

288

Озиқ-овқат маҳсулотлари қанча муддат ва саналарда сақланиши лозим?

Ҳар куни биз озиқ-овқат дўконига кириб кундалик маҳсулотлар харид қиламиз. Албатта биринчи навбатда сифатига ва кейин эса яроқлилик муддатига эътиборимизни қаратамиз. Аксарият ҳолларда йирик савдо дўконларида ҳам ишлаб чиқариш санаси ва сақлаш муддатлари кўрсатилмаган озиқ-овқат маҳсулотларини тез-тез учратамиз. Биз қуйидаги жадвалда истеъмол қиладиган маҳсулотлар қанча муддатда ва ҳароратда сақланиши ҳақида маълумот тайёрладик.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг "Озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддати, уларни сақлаш ва ташишга қўйиладиган гигиеник талаблар"ига мувофиқ (0054-23-сон SanQvaN), озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашга қўйиладиган гигиеник талаблар кўрсатиб ўтилган. Улар қуйидагилар:

Гўштдан тайёрланган колбаса маҳсулотлари

Колбаса  — 72 соат, +2 дан +4 ҳаротгача;

Буғ-газ ўтказмайдиган қобиқли колбаса — 10 кун, +2 дан +4 гача;

Сосиска, сарделка72 соат, +2 дан +4 гача;

Ливер колбаса, қонли колбаса (ҳасип)48 соат, +2 дан +4 гача;

Қайнатилган парранда гўштидан тайёрланган колбаса маҳсулотлари (колбаса, рулет, сосиска, сарделка ва бошқалар — 72 соат, +2 дан +4 гача;

Барча турдаги балиқ маҳсулотлари (музлатилган)48 соат, 0 — (-2)°С;

Балиқ филеси — 24 соат, 0 — (-2)°С;

Музлатилган тирик қисқичбақасимонлар, икки паллали моллюскалар — 12 соат, +2 дан +4 гача

Тузланган балиқдан тайёрланган маҳсулотлар (паштет, паста) — 24 соат, +2 дан +4 гача сақланади.

Сут ва сут маҳсулотлари, пишлоқлар

Истеъмол идишларидаги сут, қаймоқ, сут зардоблари, пастеризацияланган сут — 36 соат, +2 дан +4 гача;

Сметана ва таркибида сметана мавжуд бўлган маҳсулотлар72 соат, +2 дан +4 гача;

Пиширилмаган юмшоқ ва тузланган пишлоқлар — 5 кун, +2 дан +4 гача;

Истеъмол идишлардаги кефир ва бошқа сут маҳсулотлари36 соат, +2 дан +4 гача;

Творогдан тайёрланган пишлоқли-творогли пишириқлар — пироглар, 24 соат +2 дан +4 гача ҳароратда сақланади.

Озиқ-овқат маҳсулотлари

Хом сабзавот ва мевалардан тайёрланган салатлар (қўшимчаларсиз) — 18 соат, +2 дан +4 гача;

Консерваланган сабзавотлар, тухум ва бошқа хом сабзавотлар қўшилган салатлар (қўшимчаларсиз) — 18 соат, +2 дан +4 гача;

Гўшт, парранда гўшти, балиқ, дудланган гўшт қўшилган салатлар (қўшимчаларсиз) — 18 соат, +2 дан +4 гача;

Тузланган, маринадланган сабзавотли салатлар36 соат, +2 дан +4 гача сақланади.

Ун, қандолат маҳсулотлари

Пиширилган ва қовурилган пирожка, парамаш, пирог ва бошқа ун маҳсулоти учун хамирлар9 соат, +2 дан +4 гача;

Қаймоқ, творог-қаймоқли кремли торт ва пирожнийлар18 соат, +2 дан +4 гача;

Творогли бисквит-рулетлар18 соат, +2 дан +4 гача ҳароратда сақланади.

 

Мадина ҲАМДАМОВА,

“Адолат” МҲАМ етакчи маслаҳатчиси

Улашиш:

Бошқалар

14-декабр 2024, 07:32
2 800

Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.


13-декабр 2024, 09:32
1 083

Ҳадя қилинган уйни қайтариб олиш мумкинми?

Ҳадя бекор қилинган тақдирда ҳадя олувчи ҳадя қилинган ашёни, агар у ҳадя бекор қилинган пайтда асл ҳолатда сақланиб қолган бўлса, қайтариши лозим.


8-декабр 2024, 09:29
1 015

Дунёдаги энг кичик ва энг катта Конституция қаерда?

Турли мамлакатлар Конституцияларининг қабул қилиниш жараёни билан боғлиқ бир нечта қизиқарли далиллар бор. Шундай давлатлар борки, уларнинг ҳозиргача конституцияси йўқ, аммо уларнинг орасида демократияни бошқарадиган вакиллари бор.


7-декабр 2024, 12:26
963

Поездда нечи килогача қўл юкини бепул олиб юриш мумкин?

Ўзбекистон Республикасининг “Темир йўл транспорти тўғрисида”ги ЎРҚ-1006-Қонуни қабул қилинди. Унга кўра, йўловчиларнинг темир йўл транспортидан фойдаланиш ҳуқуқлари белгиланмоқда.