Ҳуқуқ
24.12.2024
60
Байрам бозори яқинлашмоқда, харидорлар маҳсулот сотиб олишда нималарга эътибор бериши лозим? Мева ва сабзавотлар қандай шароитда сотилади?
1.Нон бўлакларга кесилиб сотилиши мумкин
Харидорлар хоҳишига кўра оғирлиги 0,4 кг ва ундан ортиқ бўлган нон, нон-булка маҳсулотлари (ўралганларидан ташқари) 2-4 та тенг бўлакларга кесилиши ва тарозида тортилмасдан сотилиши мумкин.
Сифатсиз (ғарч-ғурч қилган, куйган, ичи бўш, яхши қорилмаган, бошқа нарсалар аралашган) нон ёки нон маҳсулотлари сотилган тақдирда сотувчи-ходимлар харидор талабига кўра уларни сифатлисига сўзсиз алмаштириб беришлари ёки пулини қайтаришлари керак. Харидорлар томонидан қайтариб берилган нон ва нон-булка маҳсулотлари санитария жиҳатидан яроқсиз ҳисобланади.
2. Сотувга қўйиладиган мева-сабзавот товарлари сортларга ажратилган бўлиши керак
Сотувга қўйиладиган мева-сабзавот товарлари сортларга ажратилган бўлиши керак. Саралаш сифатига салбий таъсир кўрсатадиган олманинг айрим думбул навлари, резавор мевалар (қулупнай, малина (хўжағат), смородина (қорағат), данакли мевалар (олча, гилос, олхўри, ўрик) ва узум учун бундан истисно қилишга йўл қўйилади.
Яроқсизлик ва чиқит миқдори олмалар учун 5 фоиздан, данакли мевалар ва узум учун 10 фоиздан ортиқ бўлмаса, кўрсатиб ўтилган маҳсулотлар сортларга ажратилмасдан сотувга қўйилиши мумкин.
3. Ҳўл, қуритилган, қайта ишланган мева-сабзавот алоҳида шароитларда сақланади
Ҳўл, қуритилган, қайта ишланган мева-сабзавот товарлари бунинг учун махсус ажратилган, табиий ёруғлик тушмайдиган, яхши шамоллатиладиган, совутиладиган жойларда идишга солинган ҳолда сақланади.
Маҳсулот солинган яшиклар, лотоклар, саватлар 1,5-2 метр баландликдаги сўриларга қўйилади. Товарлар контейнерларда сақланганда уларнинг полдан баландлиги бино шипининг баландлигига ва кўтариш механизмлари жиҳозланганлигига боғлиқ бўлади.
Қуритилган мевалар, сабзавот ва қўзиқоринлар 0 даражадан +10 даражагача ҳароратда ва ҳавонинг нисбий намлиги 75 фоиздан юқори бўлмаган қуруқ, салқин хоналарда яшикларда, сўкчакларга жойлаштирилган полиэтилен ёки крафт қопчаларда сақланади.
4. Тузланган маҳсулотлар ёғоч бочкаларда, бидонларда полда, шиша идишда сақланади
Тузланган карам, тузланган ва сиркаланган бодринг ва помидорлар ёғоч бочкаларда, бидонларда полда, шиша идишда – сўкчакларда ёки яшикларда, полиэтилен қопчаларда-яшикларда: карам – 0 дан – 2 °C гача, бодринг ва помидор – 1 дан +4 °C гача ҳароратда, совутиладиган хоналар бўлмаган тақдирда омборларда +12 °C дан ошмайдиган ҳароратда тунги вақтда мажбурий шамоллатишни қўллаган ҳолда кўпи билан икки кеча-кундуз сақланади.
Ҳаво кирмайдиган, стерилизация қилинган металл, полимер, шиша идишдаги консервалар, шарбат ва ичимликлар ёғоч (ёки пластмасса) қутиларда +3 дан +10 °C даражагача ҳароратда ва ҳавонинг нисбий намлиги 85 фоиздан ошмайдиган шароитда сақланади.
5. Янги резавор мевалар усти енгил газлама билан ёпиб сақланади
Музлатилган мева ва сабзавотлар ҳарорати –8 –10 °C даражадан ошмайдиган паст ҳароратли камераларда ва пештахталарда сақланади. Янги резавор мевалар солинган очиқ саватлар ва ғалвирлар усти енгил газлама (масалан, дока ва ҳоказолар) билан ёпилади.
Дўконларда янги ва қуритилган мева-сабзавот товарлари ва картошкани сотиш товарнинг нархи ва сорти кўрсатилган, қадоқланган ҳолда амалга оширилади.
Hudud24.uz колумнисти
Дилмурод Ражабоев
Улашиш:
Бошқалар
Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-999-сон, 15.11.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг айрим моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.
Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади
Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.
Эр-хотин бир-бирига алимент тўлаш мажбурияти. Муҳим 5 жиҳат
Эр-хотин ажрашмаган тақдирда ҳам бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда, иккинчи томон суд орқали алимент олиши мумкин.