Ҳуқуқ
21.01.2025
90
“Пахта хомашёсини етиштириш ва сотишда бозор механизмларини қўллашни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-7-сон, 17.01.2025 й.) қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, 2025 йил пахта ҳосилидан:
🔹фьючерс шартномалари календарь йилнинг 1 ноябридан кейинги йилнинг 1 июнигача хўжаликлар ва қайта ишловчилар ўртасида биржада эркин шаклланадиган, бироқ эълон қилинган бошланғич нархдан паст бўлмаган нархда тузилади;
🔹форвард шартномалари календарь йилнинг 1 ноябридан кейинги йилнинг 1 мартигача хўжаликлар ва қайта ишловчилар ўртасида ўзаро келишилган нархларда тузилади;
🔹спот шартномалари реал вақт режимида омборда сақланаётган пахта хомашёси ҳажмига хўжаликлар ва қайта ишловчилар ўртасида ўзаро келишилган нархда тузилади;
🔹сақлаш омборлари ёки ижара шартномалари мавжуд бўлмаган хўжаликлар ўзи етиштирадиган пахта хомашёси бўйича ҳар ҳосил йилининг 1 мартигача форвард ёки 1 июнигача фьючерс шартномалари расмийлаштиради;
Шунингдек, 2025 йил ҳосилидан пахта хомашёсини ўз маблағлари ва тижорат кредитлари ҳисобидан етиштириб, Биржада сотган хўжаликларга шаклланган ҳисобварақ-фактура қийматининг 10 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.
Бундан ташқари, пахта хомашёсини етиштириш учун олинган имтиёзли кредитларни ҳосил йилининг якунига (тегишли йилнинг 31 декабрига) қадар қайтарган хўжаликларга ушбу кредитлар бўйича тўланган фоиз тўловларининг 4 фоизлик пунктини субсидия сифатида қайтариб бериш тартиби жорий этилади.
Улашиш:
Бошқалар
Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади
Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.
1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Айрим таълим ташкилотлари коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Ёнғин хавфсизлиги қоидалари: ҳамма билиши керак бўлган 5 қоида
Вақтинчалик қурилмалар, дўконлар, киосклар ва шу кабиларни бошқа бино ва иншоотлардан камида 15 m масофада ёки ёнғинга қарши деворлар олдига жойлаштириш лозим.
Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди
Қонунга кўра, қўшимча манбалардан даромад олувчи бюджет ташкилотлари учун белгиланган солиқ ставкаларининг амал қилишини 2027 йилнинг 1 январигача узайтирилмоқда.