currencies image

12 971,00 UZS

1,08

usd

currencies image

13 308,25 UZS

84,51

eur

currencies image

126,04 UZS

0,57

ru



АсосийЯнгиликларПаррандачилик учун имтиёзлар: муҳим 5 қоида

Паррандачилик учун имтиёзлар: муҳим 5 қоида

Ҳуқуқ

calendar

14.09.2024

eye

730

Паррандачилик учун имтиёзлар: муҳим 5 қоида

Паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчиларга давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, субсидиялар ажратиш ва бошқа имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи фақатгина «my.vetgov.uz» сайтида рўйхатдан ўтганда тақдим қилинади.

1. Паррандачилик хўжаликларига дон захираси учун имтиёзли кредит берилади

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан банкларга жойлаштириладиган 400 миллиард сўмгача кредит ҳисобидан паррандачилик хўжаликлари ва парранда омихта еми ишлаб чиқарувчиларга дон захираси яратиш учун Марказий банк асосий ставкасида 3 ойлик имтиёзли давр билан 12 ойгача кредитлар ажратилади.

Бунда, ушбу кредит ҳисобидан банклардан олинган бошқа кредитларни сўндиришга йўл қўйилмайди.

2. Соҳани ривожлантириш учун 10 йиллик муддатга кредит берилади

Паррандачиликни ривожлантириш бўйича мақсадли давлат дастурлари бўйича кредитлар 10 йилгача муддатга 3 йилгача имтиёзли давр билан ажратилади.

Бунда, асосий пода (гала)ни шакллантириш, шу жумладан инкубацион тухум, жўжалар (финал гибрид), она товуқлар ва ота-она галасини харид қилиш билан боғлиқ тадбирлар учун кредитлар инвестиция лойиҳасини молиялаштириш сифатида узоқ муддатга ажратилади.

3. Етиштирилган тухум ва гўшт учун субсидия тўланади

Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларига тухумнинг ҳар бир донаси учун 50 сўм ҳамда парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 1 000 сўм субсидия ажратилади.

4. Кредитлар «Микрокредитбанк» орқали ажратилади

Давлат томонидан «Микрокредитбанк» АТБга мақсадли маблағлар йўналтирилган бўлиб, ушбу маблағлар қуйидагиларни молиялаштириш учун ажратилади:

паррандачилик хўжаликлари ва омихта ем ишлаб чиқарувчиларнинг ишлаб чиқариш қувватларидан келиб чиқиб, инкубацион тухум, бир кунлик жўжа, озуқа маҳсулотлари ва унинг қўшимчалари, дори воситалари, қўшимча компонентлар, буғдой, маккажўхори, соя дони, соя ва кунгабоқар шротини захира қилишга айланма маблағларни тўлдириш;

гўшт етиштириш йўналишидаги янги лойиҳаларни амалга ошириш, барча турдаги инкубацион цехлар, паррандачилик маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш технологик асбоб-ускуналари, шунингдек, махсус техникалар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда бошқа асосий воситаларни сотиб олиш ва модернизация қилиш.

5. Имтиёзлар фақат махсус сайтда рўйхатдан ўтганларга берилади

Юқоридаги барча имтиёзлардан фойдаланиш учун «my.vetgov.uz» сайтида рўйхатдан бўлиш талаб қилинади.

Улашиш:

Бошқалар

21-декабр 2024, 10:30
1 167

Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди

Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.


19-декабр 2024, 06:06
936

Республика бюджети харажатлари қарийб 10 триллион сўмга оширилмоқда

Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама этилди.


21-декабр 2024, 05:28
866

Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади

Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади.


23-декабр 2024, 05:47
850

Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади

Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.