currencies image

12 971,00 UZS

1,08

usd

currencies image

13 308,25 UZS

84,51

eur

currencies image

126,04 UZS

0,57

ru



АсосийЯнгиликларПарваришлаш нафақаси нима у қандай тайинланади?

Парваришлаш нафақаси нима у қандай тайинланади?

Ҳуқуқ

calendar

14.01.2025

eye

75

Парваришлаш нафақаси нима у қандай тайинланади?

Кимлар парваришлаш нафақасини олиш ҳуқуқига эга?

Парваришлаш нафақаси республикамизда 2022 йил 1 апрелдан бошлаб жорий этилган бўлиб, ушбу нафақанинг ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга тайинланиши белгиланган.

Мазкур нафақани белгиланган рўйхатдаги касалликка чалинган ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг қонуний вакили олиш ҳуқуқига эга.

Нафақани олиш учун қай тартибда мурожаат қилиш лозим?

Парваришлаш нафақасининг ўзига хос хусусиятларидан бири мазкур нафақа “проактив шаклда” тайинланади. Яъни ушбу нафақани олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсдан бирор бир шаклда ариза ёки мурожаат қолдириш талаб этилмайди.

Нафақа қай тартибда тайинланади?

Белгиланган рўйхатдаги касаллик аниқланиб, педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан ногиронлик белгилангандан сўнг, беш дақиқа ичида “ТИЭК” ахборот тизими орқали боланинг қонуний вакили тўғрисидаги маълумотлар “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” тизимига автоматик равишда юборилади. Қонуний вакилнинг бола билан қариндошлик алоқаларига “Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш” ахборот тизимига сўров юбориш орқали аниқлик киритилади. Тизимлардаги маълумотларга асосланган ҳолда, қонуний вакил белгиланган талабларга мос деб топилса, унга парваришлаш нафақасини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинади ҳамда нафақа тайинланган муддат, нафақа миқдори, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида СМС-хабар юборилади.

Нафақанинг миқдори қанча?

Мазкур нафақа миқдори ҳозирги вақтда 745 минг сўмни ташкил этади.

Парваришлаш нафақаси тайинланган қонуний вакилда бошқа турдаги нафақа ёки пенсия олиш ҳуқуқи юзага келса, иккаласидан бирини танлаши керакми?

Мазкур нафақа қонуний вакилга у пенсия ёки нафақа олишидан қатъи назар, ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган ҳар бир 18 ёшгача боланинг парвариши учун алоҳида тайинланади. Масалан, нафақа олувчида I гуруҳ ногиронлиги белгиланиб, унинг иш стажи мавжуд бўлмаганлиги сабабли, ногиронлик нафақаси тайинланди. Мазкур ҳолатда ушбу шахс бир вақтнинг ўзида ҳам ногиронлик нафақасини, ҳам ўзгалар парваришига муҳтож вояга етмаган фарзанди учун парваришлаш нафақасини олиш ҳуқуқига эга.

 

Наргиза Шарипова,

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ходими

Улашиш:

Бошқалар

21-декабр 2024, 10:30
1 164

Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди

Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.


19-декабр 2024, 06:06
935

Республика бюджети харажатлари қарийб 10 триллион сўмга оширилмоқда

Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама этилди.


21-декабр 2024, 05:28
862

Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади

Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади.


23-декабр 2024, 05:47
848

Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади

Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.