currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларПаспорти йўқотилганда қанча жарима тўланади, «Загранпаспорт» неча йил муддатга берилади?

Паспорти йўқотилганда қанча жарима тўланади, «Загранпаспорт» неча йил муддатга берилади?

Ҳуқуқ

calendar

30.04.2024

eye

10 190

Паспорти йўқотилганда қанча жарима тўланади, «Загранпаспорт» неча йил муддатга берилади?

САВОЛ:

Мен яқинда паспортимни йўқотиб қўйдим. Эшитишимча, бунинг учун катта жарима тўлашим керак экан, шу тўғрими. Паспортимни йўқотганлигим учун мен қанча жарима тўлайман?

ЖАВОБ:

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасида, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортини ёки идентификацияловчи ID-картасини, хорижга чиқиш учун биометрик паспортини қасддан яроқсизлантириши ёки уни эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши, базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан уч бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.

Шунга кўра, паспортингизни ёки идентификацияловчи ID-картангизни ёҳуд хорижга чиқиш учун биометрик паспортингизни йўқотиб қўйганлигингиз учун Сизга (ҳозирги кунда базавий ҳисоблаш миқдори 340 000 сўм эканлигини олсак) 170 000 сўмдан 1 020 000 сўмгача жарима қўлланиши мумкин.

САВОЛ:

Ассалому алайкум, «Загранпаспорт» неча йил муддатга берилади?

ЖАВОБ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги

ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 7-бандига асосан хорижга чиқиш биометрик паспорти фуқароларга қуйидаги амал қилиш муддатларига берилади:

  • туғилган кунидан бошлаб бир ёшгача — икки йил муддатга;
  • бир ёшдан 25 ёшгача — 5 йил муддатга;
  • 25 ёшдан ошган шахсларга — 10 йил муддатга.

Амал қилиш муддати тугаганидан кейин хорижга чиқиш биометрик паспорти маълумотларни йиғиш пунктига топширилади.

Амал қилиш муддати тугаган ёки яроқсиз ҳолатга келган, аммо ичига қўйилган хорижий давлатларга кириш визаларининг амал қилиш муддати тугамаган хорижга чиқиш биометрик паспортлари қайта расмийлаштирилган тақдирда, хизматдан фойдаланувчининг сўровига кўра маълумотларни йиғиш пункти ходими томонидан ушбу паспортга бекор қилинганлигини ифодаловчи махсус белги қўйилган ҳолда, янги хорижга чиқиш биометрик паспорти билан бирга эски хорижга чиқиш биометрик паспорти ҳам қайтариб берилади.

Улуғнор туман адлия бўлими бошлиғи

Саидов Баходиржон Анварович

Улашиш: