Ҳуқуқ
30.09.2024
1 448
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни. Hudud24.uz шу муносабат билан педагог ва унинг мақоми ҳақида маълумот бериб ўтади.
1. Педагог ким?
Таълим ташкилотида меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи ҳамда тегишли маълумотга, касбий тайёргарликка ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган жисмоний шахс педагогдир.
Ўзбекистонда педагогнинг мақоми тан олинади. Педагогларнинг ўз касбий фаолиятини юритиши учун ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилади, уларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланади ва ҳуқуқлари амалга оширилиши учун кафолатлар берилади.
Педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади.
2. Кимлар педагог бўлиши мумкин эмас?
Қуйидаги шахсларнинг педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди:
суд ҳукмига мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилганлар;
суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганлар;
педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлари бўлганлар;
психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турганлар.
Қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахсларни педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимларга қабул қилиш ман этилади.
3. Педагогларга қисқартирилган иш ҳафтаси қўлланилади
1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” этиб белгиланган ҳамда ушбу кун байрам (дам олиш) куни ҳисобланади.
Болаларга таълим-тарбия берадиган барча педагоглар доимий равишда иш берувчи ҳисобидан тиббий кўрикдан ўтказилади.
Педагоглар учун 56 кунлик йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътиллар берилади ҳамда иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади.
4. Мактаб педагогларига ҳар ойлик қўшимча устама берилади
Мактаб ўқитувчилари учун директор жамғармаси ҳисобидан 40 фоизгача қўшимча устама тўланади, бу ҳақида батафсил бу ерда танишиш мумкин.
Мактаб ходимлари 1 октябрь байрам муносабати билан МҲТЭКМнинг 50 фоизигача мукофотланиши мумкин.
5. Педагогларга давлат мукофотлари берилади
Касбий фаолиятда юқори натижаларга эришганлиги учун педагоглар давлат мукофотларига, хусусан, “Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” ва “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими” фахрий унвонлари ҳамда бошқа давлат мукофотлари билан тақдирланиши мумкин.
6. Педагоглар фаолиятига аралашиш жавобгарликка сабаб бўлади
Таълим ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчиларнинг билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим ташкилоти педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш фуқароларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-999-сон, 15.11.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг айрим моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.
Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади
Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.
Эр-хотин бир-бирига алимент тўлаш мажбурияти. Муҳим 5 жиҳат
Эр-хотин ажрашмаган тақдирда ҳам бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда, иккинчи томон суд орқали алимент олиши мумкин.