currencies image

12 955,26 UZS

6,75

usd

currencies image

13 327,08 UZS

38,05

eur

currencies image

126,44 UZS

0,42

ru



АсосийЯнгиликларПенсия ва нафақанинг нима фарқи бор? 6 та муҳим маълумот

Пенсия ва нафақанинг нима фарқи бор? 6 та муҳим маълумот

Ҳуқуқ

calendar

24.01.2024

eye

1 446

Пенсия ва нафақанинг нима фарқи бор? 6 та муҳим маълумот© Фото: Hudud24.uz

Ёшга доир нафақами ёки пенсия? Кўпчилик одамлар пенсия ва нафақа бир хил маънони билдиради, пенсия бу нафақа сўзининг русчаси деб ҳисоблашади. Аслида ҳам шундайми? Пенсия кимларга, нафақа кимларга берилади? Hudud24.uz пенсия ва нафақа тушунчаси, уларнинг турлари, ҳозирги кундаги миқдори ҳақида муҳим маълумотларни беради.

1. Пенсия нима?

Пенсия – бу етарлича иш стажига эга бўлган фуқароларга ва уларнинг оилаларига давлат томонидан тўланадиган ижтимоий таъминот ҳисобланади. Пенсияни тайинлаш тартиби алоҳида Қонун билан амалга оширилади. Қонун билан батафсил бу ерда танишиш мумкин.

2. Пенсиянинг қандай турлари бор?

Давлат пенсияларининг қуйидаги турлари мавжуд:

- ёшга доир пенсияси;

- ногиронлик пенсияси;

- боқувчисини йўқотганлик пенсияси.

3. Пенсияларнинг миқдори қанча?

Ҳозирги кунда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ойига 372 000 сўмни ташкил этади.

Шунингдек:

ёшга доир энг кам пенсия миқдори — ойига 725 000 сўм;

ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори — ойига 800 000 сўм;

1941 — 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда — ойига 3 527 000 сўм;

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (725 000 сўмдан) 800 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори — ойига 800 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 608 000 сўм;

боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори — ойига 608 000 сўмни ташкил этади.

4. Нафақа нима?

Нафақа — ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга бериладиган пул тўлови ҳисобланади.

Нафақалар хилма-хил бўлганлиги боис уларни тайинлаш турли хил норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.

Ушбу ҳужжатлар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин.

Қонун https://lex.uz/docs/5055690#5058212

Меҳнат кодекси https://lex.uz/docs/6257288

Низом https://lex.uz/docs/6411319#6411675

Низом https://lex.uz/docs/5688101#5691607

5. Нафақанинг қандай турлари бор?

Ўзбекистонда нафақанинг қуйидаги турлари мавжуд:

- ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси;

- парваришлаш нафақаси;

- ногиронлик нафақаси;

- боқувчисини йўқотганлик нафақаси;

- ёшга доир нафақа;

- кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа;

- ишсизлик нафақаси;

- ишдан бўшатиш нафақаси.

6. Нафақаларнинг миқдори қанча?

Ҳозирда нафақаларнинг миқдори қуйидагича:

меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 800 000 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 608 000 сўм;

ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори — ойига 608 000 сўм;

боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — ойига 608 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун — 212 000 сўмдан.

Бошқа нафақалар қонунчиликда белгиланган тартибда ва миқдорларда тўланади.

 

Лобар Розимова,

Hudud24.uz колумнисти

Улашиш:

Бошқалар

21-декабр 2024, 10:30
1 211

Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди

Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.


21-декабр 2024, 05:28
911

Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади

Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади.


23-декабр 2024, 05:47
878

Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади

Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.


23-декабр 2024, 12:25
824

Ёнғин хавфсизлиги қоидалари: ҳамма билиши керак бўлган 5 қоида

Вақтинчалик қурилмалар, дўконлар, киосклар ва шу кабиларни бошқа бино ва иншоотлардан камида 15 m масофада ёки ёнғинга қарши деворлар олдига жойлаштириш лозим.