currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларПоездда йўқолган буюмларни қайтариб олиш мумкинми?

Поездда йўқолган буюмларни қайтариб олиш мумкинми?

Life Style

calendar

23.04.2025

eye

1 216

Поездда йўқолган буюмларни қайтариб олиш мумкинми?

Қонунчиликка кўра, йўловчи ташиш поездида йўқолган ва топиб олинган буюмларни 30 кун давомида ҳеч ким талаб қилиб келмаса, вокзал бошлиғи далолатнома ва рўйхат билан ҳужжатсиз юклар омборига жўнатади.

Йўловчилар томонидан юк сақлаш хоналаридан олинмаган буюмлар чиқариб олинганда, уларнинг рўйхати билан бирга далолатнома тузилиши керак. Юк эгасининг жойлашган жойини аниқлашнинг иложи бўлса, унга зудлик билан буюмлар турган жой ҳақида хабарнома жўнатилади.

Топилган буюмларни эгаси ўша йўқолган буюмларнинг аниқ аломатларини, улар нимадан иборат эканлигини ёзма равишда кўрсатган ёки буюмларни қулфловчи қулфларга калитни тақдим қилган ҳолда исботлаб бериши керак.

Агар буюмлар улар топиб олинган ёки топширилган вокзалда сақланаётган бўлса, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар текширилгандан кейин, вокзал бошлиғи фармойишига асосан эгасига топширилади.

Буюмларни қабул қилиб олишда унинг эгаси ташувчига лозим бўлган барча тўловларни (сақлаш, ўраш, багаж тарифи бўйича ташиш ва эълонни чоп этиш, агар бу қилинган бўлса) тўлаши, шунингдек, буюмларни қабул қилиб олганлиги ҳақидаги тилхатни ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қилиши керак. Буюмларни сақлаш учун барча тўловлар белгиланган тарифлар бўйича амалга оширилади.

Улашиш:

Бошқалар

20-июл 2026, 05:37
2 866

Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?

Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.


20-июл 2026, 10:25
2 298

Миси чиққан уста

Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.


10-июл 2026, 07:30
830

Айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади

Давлат томонидан тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор имтиёз ва кафолатлар белгиланган. Шулардан бири айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг олий таълим муассасасида ўқиш учун тўланадиган контракт маблағининг бир қисмини қоплаб бериш тартибидир


14-июл 2026, 05:36
677

Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт

Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.