currencies image

12 658,19 UZS

100,17

usd

currencies image

14 672,11 UZS

148,00

eur

currencies image

161,44 UZS

1,90

ru



АсосийЯнгиликларГаровдаги мулкимни сотишдан тушган пулдан менга улиш бериладими?

Гаровдаги мулкимни сотишдан тушган пулдан менга улиш бериладими?

Ҳуқуқ

calendar

18.07.2025

eye

57

Гаровдаги мулкимни сотишдан тушган пулдан менга улиш бериладими?

Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Айниқса, янги бизнес ғояларга эга бизнес вакиллари учун давлат томонидан қатор имтиёзлар тақдим этилмоқда. Жумладан, тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратилмоқда.

Бунинг учун эса гаровга мулк қўйиш талаб этилади. Аммо мазкур ҳолатда баъзи муаммолар учраб турибди. Дейлик тадбиркор банкдан кредит олиш учун ишлаб чиқариш цехини гаровга қўйди. Мазкур гаровни баҳолаш маркази беш юз миллион сўмга баҳолади. Аммо вақт ўтиб тадбиркор олинган қарзларни тўлашда муаммога дуч келганлиги сабабли ундирув гаровга қаратилиши табиий. Бундай ҳоллларда айтайлик қарздорлик икки юзи эллик миллион сўм бўлса гаровдаги мулкнинг нархи эса беш юз миллион сўм бўлганда қарздорликдан ортган маблағ тадбиркорга қайтариладими деган саволлар амалиётда кўплаб учраб туради. Ушбу ҳолатларда қонунчилигимизда қандай ечим берилган?

Бу ҳолатда Фуқаролик кодексининг 279-моддасига асосан Гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.

Кодекснинг 280-моддасига кўра Гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади.

Кодекснинг 281-моддасига асосан ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади.

Эътибор беринг: Мазкур модданинг 7-8-бандларига кўра, Агар гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилиш чоғида тушган сумма гаровга олувчининг талабини қоплаш учун етарли бўлмаса, у, қонунда ёки шартномада бошқача кўрсатма мавжуд бўлмаган тақдирда, етишмаётган суммани гаровга асосланган имтиёздан фойдаланмаган ҳолда, қарздорнинг бошқа мол-мулкидан олиш ҳуқуқига эга.

Агар гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилиш чоғида тушган сумма гаровга олувчиларнинг гаров билан таъминланган талаблари миқдоридан ошиб кетса, фарқ гаровга қўювчига қайтарилади.

Мазкур асосларга кўра, тадбиркорнинг гаровга қўйган мулки электрон аукцион орқали сотилади ва   сотилгандан келиб тушган пулнинг қарздорликни қоплашдан ортгани тадбиркорнинг ўзига қайтарилар экан.

Улашиш: