#NoComment
15.07.2025
46
Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тартиби қандай?
Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш:
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган фуқароларнинг айрим тоифаларига квартираларни, уйларни (уйларнинг бир қисмини) текинга бериш;
давлат квартираларини, уйларини (уйларнинг бир қисмини) Ўзбекистон Республикасининг – фуқароларига ва юридик шахсларига ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга сотиш йўли билан амалга оширилади.
Фуқаро хусусийлаштириш ишларини амалга ошириш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига, корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятларига (мулкдорга) ариза билан мурожаат қилинади.
Мурожаатни кўриб чиқиш муддати - 2 ойгача.
Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш субъектларига давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш ҳуқуқи фақат бир марта берилади.
Турар жойларни хусусийлаштириш давлат уй-жой фондининг эгаси ёки у ваколат берган давлат бошқаруви органи томонидан амалга оширилади.
Хусусийлаштирилиши мумкин бўлган уй-жойлар
▪️ ижара шартномаси асосида фуқаролар фойдаланилаётган кўп квартирали уйлардаги квартиралар;
▪️ қайта тиклаш, таъмирланиш ишлари тугалланган, аммо одамлар кўчиб кирмаган ва бўшатилган уйларнинг квартиралари;
▪️ янги қурилган уйлардаги квартиралар.
Хусусийлаштирилмайдиган уй-жойлар
▪️ ёпиқ ҳарбий шаҳарчалардаги уйларнинг квартиралари;
▪️ уй-музейлар, меъморчилик, тарих ва маданият ёдгорликлари ҳисобланувчи квартира ва уйлар;
▪️ умумий ётоқларнинг хоналари;
▪️ белгиланган тартибда яшаш учун яроқсиз деб топилган квартиралар;
▪️ хизмат квартиралари, хоналари (уйлари);
▪️ икки ва ундан зиёд ижарачи яшаб турган квартиралар агарда уларни хусусийлаштиришда барча ижарачиларнинг розилиги бўлмаса.
Қандай ҳужжатлар тақдим этиш лозим?
▪️ хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорнинг (буйруқнинг) нусхаси;
▪️ уй-жойни хусусийлаштираётган фуқаронинг паспорти нусхаси;
▪️ уй дафтарининг нусхаси (квартиралар бўйича карточканинг нусхаси (17-шакл);
▪️ фуқаронинг имтиёзли асосда хусусийлаштириш ҳуқуқини тасдиқлайдиган маълумотнома.
Давлат уй-жой фондига нималар киради?
Давлат уй-жой фонди маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг уй-жой фонди ҳамда давлат органлари, муассасалари ва ташкилотларининг оператив бошқарувидаги уй-жой фондидир.
Меҳнатга қобилиятсизлар, ёлғиз қариялар, пенсионерлар ва уларнинг оила аъзоларига, агар уларнинг жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромадлари меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизидан оз бўлса, шунингдек биринчи марта никоҳдан ўтган турар жойга муҳтож ёш оилаларга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган рўйхатга биноан фуқароларнинг ижтимоий ҳимояланмаган ва таъминоти оз бошқа тоифаларига маҳаллий давлат ҳокимият органлари ҳузурида аниқ мақсадга қаратилган ижара шартномаси талаблари асосида хусусийлаштириш ҳуқуқисиз фойдаланиладиган коммунал уй-жой фонди ташкил этилади.
Фуқароларнинг алоҳида уй, квартира ва хонага бўлган эгалик ҳуқуқи турар жой қиймати тўлиқ тўланган (сотиб олинган) ва ордер олинган пайтдан бошланади.
Турар жойнинг ҳақини тўлаб ва текинга хусусийлаштирилаётган фуқароларга уй-жой эгасининг қарори асосида эгалик ҳуқуқини берувчи ягона шаклда белгиланган давлат ордери берилади.
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.