Ўзбекистон
08.07.2025
41
Инвесторлар субсидия олиши ва ташкилотлар молиялаштирилиши учун ҳужжатларни топшириш санасига қуйидаги талабларга тегишлича жавоб бериши зарур:
— инвестор меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия олмаган, ташкилотлар дунёнинг таниқли ва нуфузли меҳмонхона брендларидан фойдаланганлик учун молиялаштирилмаган бўлиши;
— Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлиги бўлмаслиги;
— қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги;
— фаолияти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган бўлмаслиги;
— суд қарори асосида тўловга қобилиятсиз деб эълон қилинган бўлмаслиги;
— субсидия олиш учун меҳмонхона биноси беш қаватдан паст бўлмаслиги (бинонинг ертўла қисми бундан мустасно).
Субсидия олиш учун ариза тақдим этиш ва уни кўриб чиқиш тартиби
Инвесторларга субсидия 3 юлдузли тоифага ва 60 та хонадан кам бўлмаган хоналар фондига эга ёки 4 ва 5 юлдузли тоифага ва 120 та хонадан кам бўлмаган хоналар фондига эга биноси беш қаватдан паст бўлмаган янги қурилган меҳмонхона учун ажратилади.
Субсидия бир марта ажратилиб, унинг миқдори келгуси йил учун Давлат бюджети параметрларини тасдиқлаш жараёнида ушбу миқдорни ҳар йили индексация қилган ҳолда:
— 3 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналардаги ҳар бир хона учун 40 миллион сўмни;
— 4 ва 5 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналардаги ҳар бир хона учун 65 миллион сўмни ташкил этади.
Бунда республика бўйича тоифали (юлдузли) меҳмонхоналар мавжуд бўлмаган туман (шаҳар)ларда янгидан қуриладиган меҳмонхоналарга мазкур харажатлар қуйидагича 50 фоизга оширилган миқдорда белгиланади:
— дастлабки 2 та 4 ёки 5 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналарга;
— дастлабки 3 та 3 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналарга.
Инвесторлар субсидия олиш учун 2027 йил 1 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасига ЙИДХП орқали мурожаат қилади.
Бунда аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
— катта тўртлик (“big four”) аудиторлик ташкилотларидан бирининг ижобий хулосаси нусхаси;
— Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармаларидан меҳмонхона биноси янги қурилганлиги (меҳмонхона реконструкция қилинмаганлиги) ва беш қаватдан паст эмаслиги тўғрисида маълумотнома.
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш учун муҳим қоидалар
Улушдорнинг объектга бўлган мулк ҳуқуқи кадастр органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.
Тарафлардан бири судда иштирок этмаганда никоҳни бекор қилиш тартиби
Эр-хотин ўртасида меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр ёки хотинга моддий таъминот бериш тўғрисида ёки уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкни бўлиш тўғрисида низо бўлган тақдирда эр-хотин ёки улардан бири никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.