Ўзбекистон
28.01.2021
1 056

Шавкат Мирзиёев 27 январь куни Ёшлар масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказган эди. ЎзА мухбирининг хабар беришича, ушбу йиғилишда Президент яқин орада битта вилоят ҳокими ва битта вазирни ишдан олишини маълум қилган. – Ноинсофлиги учун, аравани тортмагани учун ишдан оламан, эшитасизлар ҳали, – деган Президент. Шунингдек, Президент жами ўнта вазирни ишдан олиш бўйича Бош вазирга топшириқ берган. – Жонга тегди бунақа бюрократлар. Секин-секин биттадан вилоят ҳокими, туман ҳокими, вазирларни ҳам ишдан олиб, ўрнига ёш-ёш кадрларни қўяман. Қайси вазир аравасини тортмаётганини биламан. Бош вазирга айтганман, ўнта вазирни ишдан олишимиз керак, деб. Иккитаси ишдан олинди, лекин бу ҳали етарли эмас, – деган Шавкат Мирзиёев. Кечаги йиғилиш ҳақида “Махсус ракурс” дастурининг якшанба кунги сонида батафсил намойиш қилинади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.