Ўзбекистон
10.07.2023
578
Жаҳон ОАВларида бугун Евгений Пригожиннинг Путин билан учрашгани ҳақида хабарлар тарқалди. Учрашув Пригожин исёнидан бир неча кун ўтиб ташкиллаштирилгани айтилмоқда. Биринчи бўлиб, ушуб маълумотни Франция оммавий ахборот воситалари тарқатди. Французларнинг машҳур газеталаридан бири Liberation ғарб разведкаси маълумотларига таяниб, қуролли қўзғолондан кўп ўтмай, Россия президенти Владимир Путин "Вагнер" хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожин билан учрашгани ҳақида ёзди. Нашрнинг ёзишича, Вагнерчилар Кремлга чақирилган ва у ерда Путин билан учрашишган. Пригожин давлат раҳбари билан суҳбатлашиш учун 1 июль куни Москвага етиб келган. Таъкидланишича, Путин билан учрашувларда "Вагнер" қўмондонлари ҳам иштирок этган. Давлат раҳбари билан учрашувдан ташқари Пригожин Россия гвардияси директори Виктор Золотов ва Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин билан музокаралар олиб боргани айтилади мақолада. Хабарлар кенг тарқалгач, Кремль Матбуот котиби Дмитрий Песков Путиннинг Пригожин билан 29 июнь куни Кремлда учрашганини тасдиқлади. Песковнинг айтишича, учрашув тахминан уч соат давом этган. Песков брифингда учрашув тафсилотларини ошкор қилмади, лекин унда кўтарилган мавзуларни қисқача баён қилди. "Президент компаниянинг фронтдаги ҳаракатларига, шунингдек, 24 июнь воқеаларига ҳам ўз баҳосини берди. "Вагнер" қўмондонлари ҳам содир бўлган воқеалар ҳақидаги ўз версияларини тақдим этдилар", деди президент матбуот котиби. Песковнинг сўзларига кўра, президент "Вагнер" вакилларига ишга жойлашиш вариантларини таклиф қилган. Қўмондонлар Ватан учун курашни давом эттиришга тайёр эканликларини айтишган. Эслатиб ўтамиз, 23 июнь куни "Вагнер" хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожин Москвага қарши қуролли юриш бошлади. Россия ҳукумати буни қуролли исён сифатида баҳолади. 24 июнь куни кечқурун Беларусь президенти Александр Лукашенко иштирокидаги музокаралардан сўнг вазият тинчланди. Музокараларда Пригожин Лукашенконинг шартларига (агар у Москвага ҳужум қилмаса ва ўз ҳарбий қисмларини Белорусь ҳудудида ташкил этилган орқа лагерларга олиб чиқса, унга хавфсизлик кафолатлари берилиши) рози бўлган эди.
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.
Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб
Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Пригожинга очилган жиноий иш тугатилади: "Вагнер" раҳбарининг Белорусга кетиши айтилди
Пригожин Беларусда қандай иш билан шуғулланиши маълум эмас. Россия ҳукумати "Вагнер"нинг фронтдаги хизматларини ҳисобга олган ҳолда ҳарбийларни жиноий жавобгарликка тортмайди. Қўзғолонда қатнашишдан бош тортган баъзи жангчилар Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолайди.
Шавкат Мирзиёев бугун Россияга боради
Ўзбекистон Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Келажак Ўйинлари” мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.
Путин Ким Чен Ин билан учрашди
Икки мамлакат етакчилари учрашуви янги Aнгара ракетаси йиғилаётган, ракета ўрнатиладиган ва синовдан ўтказиладиган бинода бўлиб ўтган.
Пригожиннинг жасади Твердаги ўликхонада таниб олинди
Асосий белги бармоқнинг йўқлиги дейилмоқда.