currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларРақамли шартномалар ва электрон далилларни исботлаш муаммолари

Рақамли шартномалар ва электрон далилларни исботлаш муаммолари

Содда талқин

calendar

11.03.2026

eye

40

Рақамли шартномалар ва электрон далилларни исботлаш муаммолари

Замонавий рақамли дунёда ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг сезиларли қисми ахборот технологиялари воситасида амалга оширилмоқда. Интернет тармоқлари, мобил қурилмалар ва рақамли платформаларнинг кенг тарқалиши натижасида кўплаб ҳуқуқий муносабатлар, жумладан, шартномавий алоқалар ҳам электрон муҳитга кўчиб бормоқда.

2026 йил бошига кўра, мамлакатимизда интернет фойдаланувчилари сони 31 миллиондан ошиб, аҳолининг 85 фоизини ташкил этгани, шунингдек, онлайн тўлов тизимлари ва электрон хизматларнинг ривожланиши электрон шартномавий муносабатларнинг кенгайишига қулай шароит яратмоқда. Шу билан бирга, жиноятларнинг ҳам катта қисми ахборот технологиялари билан боғлиқ тарзда содир этилмоқда. Бундай шароитда электрон (рақамли) далиллар тергов ва суд жараёнида муҳим исбот воситасига айланмоқда.

Бироқ электрон муҳитда тузиладиган шартномалар ва рақамли маълумотларнинг далил сифатида қўлланилиши билан боғлиқ қатор ҳуқуқий ҳамда амалий муаммолар мавжуд. Хусусан, электрон далилларнинг ҳақиқийлигини аниқлаш, уларнинг яхлитлигини таъминлаш, шахсни идентификация қилиш ҳамда суд жараёнида мақбул далил сифатида баҳолаш масалалари долзарб бўлиб қолмоқда.

Мазкур мақоланинг мақсади мамлакатимизда электрон шартномалар ва рақамли далилларга оид миллий қонунчиликни таҳлил қилиш ҳамда уларни қўллаш жараёнида юзага келаётган асосий муаммоларни аниқлашдан иборат.

Электрон шартномалар ва рақамли далилларни ҳуқуқий тартибга солиш

I. Ўзбекистонда электрон шартномалар билан боғлиқ муносабатлар бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тартибга солинади. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Электрон тижорат тўғрисида”ги 2022 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ – 792-сон Қонуни билан электрон тижорат субъектлари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, электрон шартномаларни тузиш ва ижро этиш тартиби белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси шартноманинг умумий қоидалари, битим шакллари (105–108-моддалар), оферта (366-модда) ва акцепт (367-модда) каби фундаментал нормаларни ўз ичига олади ҳамда ушбу қоидалар электрон шартномаларга ҳам татбиқ этилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги 2022 йил 12 октябрдаги ЎРҚ – 793-сон Қонуни билан электрон рақамли имзо (ЭРИ)нинг ҳуқуқий мақомини, қўлланиш шартларини ва ЭРИ билан тасдиқланган электрон ҳужжатнинг қоғоз ҳужжатга тенглаштирилиши белгиланган.

II. Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига рақамли далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ – 1003–сон Қонуни қабул қилинди. Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-протсессуал кодексига, Фуқаролик протсессуал кодексига, Иқтисодий процессуал кодексига, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига рақамли далиллар тушунчасини, рақамли далилларни тўплаш, тақдим этиш, мустаҳкамлаш, кўздан кечириш, текшириш ва баҳолаш, уларни сақлаш, қайтариш ҳамда йўқ қилиш тартибини белгиловчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Электрон шартномалар ва рақамли далилларни исботлаш: амалий муаммолар ва уларнинг ечимлари

Исботлашдаги асосий муаммолар қуйидагилардан иборат:

Идентификация муаммоси. Электрон муҳитда шахсни аниқ аниқлаш мураккаб. Логин ва парол орқали тизимга кириш ҳар доим ҳам айнан шу шахс битим тузганини англатмайди. Электрон рақамли имзо қўлланилганда ишончлилик ошади, бироқ амалиётда барча шартномалар ҳам ЭРИ билан тасдиқланмайди. Бу эса суд жараёнида шахсни аниқлашни қийинлаштиради;

Маълумотларнинг яхлитлиги. Электрон маълумотлар осон ўзгартирилиши ёки сохталаштирилиши мумкин. Скриншотлар монтаж қилиниши, ёзишмалар таҳрирланиши эҳтимоли мавжуд. Шу сабабли далилнинг ўзгармаганлигини текшириш зарур бўлади. Бунда техник экспертиза, метамаълумотларни таҳлил қилиш ва криптографик ҳимоя воситалари муҳим аҳамият касб этади;

Далилнинг мақбуллиги. Суд электрон далилни қабул қилиши учун у қонуний йўл билан олинган, ишга дахлдор ва ишончли бўлиши лозим. Масалан, рухсатсиз олинган аудио ёзув процессуал нормаларга зид бўлса, далил сифатида рад этилиши мумкин;

Техник ва инфратузилмавий муаммолар. Сервер узилишлари, маълумотлар йўқолиши ёки тизимдаги хатоликлар далилларни сақлаш ва тақдим этишда муаммолар келтириб чиқаради. Айрим ҳолларда лог-файллар маълум муддатдан сўнг ўчиб кетади, бу эса исботлаш имкониятини чеклайди.

Трансчегаравий масалалар. Онлайн битимлар кўпинча турли давлат субъектлари ўртасида тузилади. Серверларнинг бошқа давлат ҳудудида жойлашгани далилларни олиш ва юрисдикцияни аниқлашда мураккаблик туғдиради.

Муаммоларни ҳал этиш йўллари

Рақамли шартномалар ва электрон далилларни самарали исботлаш учун қуйидаги чоралар муҳим:

 Электрон рақамли имзодан кенг фойдаланишни рағбатлантириш;

– Рақамли далилларни тўплаш ва сақлаш бўйича аниқ протсессуал стандартлар ишлаб чиқиш;

– Суд ва тергов органларида рақамли криминалистика бўйича мутахассислар салоҳиятини ошириш;

– Ахборот хавфсизлигини кучайтириш;

– Халқаро ҳамкорлик механизмларини ривожлантириш.

Хулоса

Рақамли шартномалар ва электрон далиллар замонавий ҳуқуқий муносабатларнинг ажралмас қисмига айланган. Уларни исботлаш жараёнида идентификация, яхлитлик, мақбуллик ва техник таъминот билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Ушбу масалаларни комплекс ёндашув асосида ҳал этиш, норматив базани такомиллаштириш ва суд амалиётини бирхиллаштириш рақамли муҳитда ҳуқуқий ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Баҳодир Рузиев,

Адлия вазирлиги ҳузуридаги
Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга
солиш таъсирини баҳолаш институти
етакчи маслаҳатчиси

Улашиш:

Бошқалар

23-феврал 2026, 10:52
3 701

Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.


11-феврал 2026, 04:20
1 061

Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари

Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.


13-феврал 2026, 07:46
681

Қонунчиликда интизомий жазолар ҳақида нима дейилган?

Интизомий жазо – ходим меҳнат интизомини бузган тақдирда иш берувчи томонидан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чораси.


10-феврал 2026, 04:35
605

Товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлашда нималарга эътибор бериш керак?

Энг аввало, товар учун умумий ҳисобда қанча тўлайсиз, шуни аниқ билиб олинг.