currencies image

12 676,73 UZS

70,00

usd

currencies image

14 874,87 UZS

25,40

eur

currencies image

161,03 UZS

1,17

ru



АсосийЯнгиликларРасмийлаштирилган никоҳ, адлия тизими билан танишув, қизиқарли викториналар... Адлия вазирлиги ташкил этган Oчиқ эшиклар куни қандай ўтди?

Расмийлаштирилган никоҳ, адлия тизими билан танишув, қизиқарли викториналар... Адлия вазирлиги ташкил этган Oчиқ эшиклар куни қандай ўтди?

#NoComment

calendar

06.01.2024

eye

365

Расмийлаштирилган никоҳ, адлия тизими билан танишув, қизиқарли викториналар... Адлия вазирлиги ташкил этган Oчиқ эшиклар куни қандай ўтди?

Расмийлаштирилган никоҳ, адлия тизими билан танишув, қизиқарли викториналар... Адлия вазирлиги ташкил этган Oчиқ эшиклар куни қандай ўтди?

Адлия вазирлиги ташаббуси билан вазирлик биноси, Тошкент шаҳри, Самарқанд шаҳар адлия бўлими ДХМ ҳамда Наманган шаҳар ДХМ биносида Очиқ эшиклар куни ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан вазирлик биноси, Тошкент шаҳри, Самарқанд шаҳар адлия бўлими Давлат хизматлари маркази ҳамда Наманган шаҳар давлат хизматлари маркази биносида Очиқ эшиклар куни ўтказилди.

Хусусан, 2024 йилнинг 5 январь куни Адлия вазирлиги биносида Очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди.

Унда 200 дан ошиқ 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган фуқаролар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида меҳмонлар 4 та гуруҳларга бўлиниб, улар учун махсус экскурсиялар ташкиллаштирилди. Келган меҳмонлар учун адлия тизимидаги фаолиятга оид турли бурчакларда суд-экспертизага оид жиҳозлар, давлат хизматлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар, Тошкент давлат юридик университетнинг таълим жараёнига тегишли тарқатма материаллар, архив ҳужжатларидан намуналар, интеллектуал мулкка тегишли ихтиро, фойдали модель, саноат намуналари, Lex.uz портали фаолияти, “Адолат” Миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан нашр этилаётган энг сўнгги қўлланма, китоблар билан танишиб, маҳоратли гидлар ёрдамида вазирликка оид қизиқарли маълумотларга эга бўлишди.

Меҳмонлар адлия тарихи, кутубхона, музей, медиа марказ фаолияти билан танишди.

Шунингдек, бугун, 6 январь куни Самарқанд шаҳар адлия бўлими Давлат хизматлари марказида Очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди.

Тадбирда меҳмон ва ташриф буюрганларнинг саволлар очиқ қолмади, уларга адлиячилар кўргазмали тарзда жавоб беришди.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар, жамоатчилик вакиллари адлия органлари фаолияти, шунингдек давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар, Юридик хизмат кўрсатиш марказларининг иш жараёни ҳамда Хадича Сулаймонова номидаги суд-экспертиза марказининг вилоят бўлими ва вилоят Архив иши ҳудудий бошқармаси томонидан ташкил этилган кўргазмалар билан танишиш, малакали ҳуқуқшунослар – адвокатлар ва нотариуслардан бепул ҳуқуқий маслаҳат олиш имкониятига эга бўлди.

"Махсус экскурсия адлия фаолиятини мен учун кенг очиб берди. Турли ахборот бурчакларида суд-экспертизага оид жиҳозлар, адлия органлари томонидан тақдим этиладиган хизматлар ва улардан фойдаланиш, вилоят юридик техникумининг таълим жараёни, архив ҳужжатлар, интеллектуал мулк, “Адолат” Миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан нашр этилаётган ҳуқуқий йўналишдаги китоблар билан танишдим. Ўзимни қизиқтирган саволлар бўйича мутахассислар билан мулоқотда бўлдим, бепул ҳуқуқий маслаҳатлар олдим. Тарихий қийматга эга бўлган ноёб архив ҳужжатларни кўздан кечирдик, суд-экспертиза жараёни билан қисман танишдик. Тадбир менда ва тенгдошларимда катта таассурот қолдирди",  — дейди тадбир иштирокчиси Фотима Ботирова.

Бундан ташқари, бугун, 6 январь куни Адлия вазирлиги ташаббуси билан Очиқ эшиклар куни Наманган вилоятида ҳам кўтаринки кайфиятда ташкил этилди. Наманган шаҳар давлат хизматлари маркази биносида ўтказилган тадбирда 800 нафарга яқин аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида меҳмонлар 6 та гуруҳларга бўлиниб, улар учун махсус экскурсиялар ташкил этилди. Келган меҳмонлар учун адлия тизимидаги фаолиятга оид турли бурчакларда суд-экспертизага оид жиҳозлар, давлат хизматлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар, Наманган вилояти юридик техникумининг таълим жараёнига тегишли тарқатма материаллар, архив ҳужжатларидан намуналар, интеллектуал мулкка тегишли ихтиро, фойдали модель, саноат намуналари, “Адолат” Миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан нашр этилаётган энг сўнгги қўлланма билан танишиб, маҳоратли гидлар ёрдамида бошқармага оид қизиқарли маълумотларга эга бўлди.

Дастлаб, тадбир иштирокчиларига давлат хизматлари марказларида яратилган шароитлар, кўрсатилаётган хизматлар хусусида маълумотлар берилди. Шунингдек, Наманган вилояти Архив иши ҳудудий бошқармаси томонидан кўргазма ташкил этилиб, тарихий ҳужжатлар таништирилди.

Очиқ эшиклар куни доирасида ногиронлиги бор ўгил-қизлар ўртасида расмлар танлови ҳам ташкил этилди. Унда болажонлар адлия соҳасига доир расмлар чизиб, тадбирга ўзгача шукуҳ улашди.

Барчага бирдек манзур бўлган яна бир жиҳат, Очиқ эшиклар куни тадбирида Адлия фахрийлар кенгаши аъзолари томонидан ташкил этилган бурчак бўлди. Унда, фахрийларнинг йил давомида амалга оширган ишлар акс эттирилган видео ва фото кўргазмалар барчани бирдек хурсанд қилди.

Шу билан бирга, Наманган вилояти юридик техникуми ўқувчилари томонидан викторина ҳам ўтказилди.

Наманган шаҳар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими ходимлари икки ёшни никоҳини айнан мазкур тадбир давомида расмийлаштирди. Бу воқелик эса, келин-куёвларни бир умр ёдидан чиқмайдиган тантанага айланди.

Тадбир сўнггида Очиқ эшиклар кунида фаол иштирок этган ҳамкор ташкилотлар, шунингдек расмлар танлови ғолиблари, викторина саволларига тўғри жавоб берган иштирокчилар Наманган вилояти адлия бошқармаси томонидан тақдирланди.

Улашиш:

Бошқалар

24-июн 2025, 07:55
14 652

1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб

Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?


26-июн 2025, 05:30
1 221

Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим

Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.


13-июн 2025, 12:17
526

Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш учун муҳим қоидалар

Улушдорнинг объектга бўлган мулк ҳуқуқи кадастр органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.


17-июн 2025, 07:53
468

Тарафлардан бири судда иштирок этмаганда никоҳни бекор қилиш тартиби

Эр-хотин ўртасида меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр ёки хотинга моддий таъминот бериш тўғрисида ёки уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкни бўлиш тўғрисида низо бўлган тақдирда эр-хотин ёки улардан бири никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.