currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларРоссияда бир гуруҳ ўзбекистонликнинг 2 ой давомида ойликсиз ишлатилгани аниқланди

Россияда бир гуруҳ ўзбекистонликнинг 2 ой давомида ойликсиз ишлатилгани аниқланди

Ўзбекистон

calendar

06.11.2023

eye

1 037

Россияда бир гуруҳ ўзбекистонликнинг 2 ой давомида ойликсиз ишлатилгани аниқланди

Россиянинг Урал федерал округида мажбурий меҳнатга жалб этилган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди. Маълумотларга кўра, жорий йилнинг октябр ойида Ўзбекистон фуқаролари Х.С., Б.С. У.Д Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Екатеринбург шаҳридаги вакилига мурожаат қилиб, Свердловск вилоятидаги “Рефтинская птицефабрика” корхонаси иш берувчилари бир гуруҳ шахсларнинг фуқаролик паспортларини олиб қўйганини ҳамда ойлик маошларини бермасдан мажбурий тарзда ишлатиб келаётганини маълум қилган. Олиб борилган суриштирувларга кўра, жорий йилнинг сентябр-октябр ойларида Москва вилоятида рўйхатдан ўтган “Константа” МЧЖ 100 нафардан ортиқ ўзбекистонликни Свердловск вилоятидаги йирик товуқ етиштириш хўжалигига олиб келган. Мигрантлар Россияда вақтинча бўлиш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар билан расмийлаштирилмасдан ишга жалб этилган. Улар 2 ой давомида ойлик маошларини олмаган ва уларнинг фуқаролик паспортлари тортиб олинган Корхона раҳбарияти билан олиб борилган музокаралар натижасида 53 нафар ўзбекистонликнинг фуқаролик паспорт олиб берилишига эришилган ва уларга Ўзбекистонга етиб олиши учун кўмак кўрсатилган. Қолганлар эса Екатеринбург, Москва ва бошқа шаҳарларида қонуний тарзда ўз фаолиятларини давом эттириш истакларини билдирган.

Улашиш:

Бошқалар

23-феврал 2026, 10:52
3 541

Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.


4-феврал 2026, 09:43
1 203

Номингизга кредит олишни чеклашда муҳим 5 жиҳат

Онлайн фирибгарликдан ҳимояланиш — фақат эҳтиёткорлик эмас, олдиндан кўрилган чоралар билан бошланади.


11-феврал 2026, 04:20
874

Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари

Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.


9-феврал 2026, 04:13
750

«Рақамли прокуратура — 2030»: прокуратура фаолиятини рақамлаштириш орқали шаффофлик, тезкорлик ва қонунийликни таъминлаш

Прокуратура органларини 2030 йилга қадар рақамли трансформация қилишга қаратилган «Рақамли прокуратура — 2030» стратегияси ишлаб чиқилди.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
27-апрел 2024, 05:05
1 538

Россияда ўзбекистонлик мигрант одамларни ёнғиндан қутқариб қолди

“Менимча, агар 7-қаватга кўтарилиш керак бўлса, мен кўтарилган бўлардим. Ҳаммаси қандай содир бўлганини эслай олмайман. Жуда тез содир бўлди. Биз инсонмиз, бирга яшаймиз, бир-биримизга ёрдам беришимиз керак”, дейди ўзбекистонлик мигрантнинг ўзи.

cover image
22-апрел 2024, 04:30
1 126

Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Улар Туркия ҳудудида кенг тарқалаётган фирибгарликларнинг навбатдаги турларидан огоҳлантирилди.

cover image
16-апрел 2024, 04:35
1 393

Ўзбекистонда 1 км.кв. майдонга қанча аҳоли тўғри келади?

Бу бўйича Статистика агентлиги маълумот эълон қилди.

cover image
4-март 2024, 10:51
1 337

Буюк Британияда ўзбекистонлик талабалар уюшмаси очилди

Уюшма келгусида Ўзбекистоннинг бой маданий-маърифий тарихини Буюк Британияда турли тадбирлар, йиғилишлар ва давра суҳбатлари орқали оммалаштиришни ҳам мақсад қилган.