Ҳуқуқ
01.03.2025
1 455

Солиқ қўмитаси маълум қилишича, ўзини ўзи банд қилган таксистларнинг 2024 йилда даромади 100 миллион сўмдан ошган бўлса ҳам, 2025 йилда ҳисоб-китоб қайтадан бошланади. 2025 йил давомида 100 миллион сўмгача бўлган даромад солиққа тортилмайди.
Енгил автотранспорт воситаларида йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилади. Бунинг учун лицензия варақаси талаб этилади.
Aввал ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида йўловчи ташишга 2025 йил 1 январгача рухсат берилган эди.
Эслатма❗️Солиқ мобил иловасида ўзини ўзини банд қилган шахс сифатида бепул рўйхатдан ўтиш мумкин.
Бундан ташқари, такси ҳайдовчилари учун қулай тизим ишлаб чиқилмоқда. Унга кўра, даромади 100 миллион сўмдан ошганда (лекин 1 миллиард сўмгача) улар учун солиқни солиқ агентлари (такси агрегатори) тўлов манбаида автоматик ҳисоблаш ва бюджетга ўтказиш юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқилган.
Мазкур таклиф қабул қилиниб, қонунчиликка киритилганида ушбу тартиб асосида солиққа тортиш тизими жорий этилади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Мол-мулкка қанча вақт эгалик қилиш мулк ҳуқуқини вужудга келтиради?
Фуқаролик кодексининг 187-моддасида мол-мулкка эгалик қилиш муддати орқали мулк ҳуқуқини олиш тартиби белгиланган.
Хорижда миллий ресторани очадиган тадбиркорларга 50 фоизигача субсидия берилади
Давлат хизмати Туризм қўмитаси томонидан my.gov.uz портали орқали бепул кўрсатилади.