Ҳуқуқ
12.09.2024
149
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 11-моддасига мувофиқ сайлов комиссиялари тизимига қуйидагилар киради:
- Марказий сайлов комиссияси;
- Ҳудудий сайлов комиссиялари;
- Туман ва шаҳар сайлов комиссиялари;
- халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари;
- участка сайлов комиссиялари.
Халқимизнинг иродаси билан қабул қилинган янги таҳрирдаги Конституциямизда сайлов тизимини такомиллаштиришга қаратилган қатор нормалар ўз аксини топган, жумладан, эндиликда:
1) вилоятлар ва Тошкент шаҳар сайлов комиссиялари ўрнига ҳудудий сайлов комиссиялари тузилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ҳамда Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияларини тузиш тартибидан воз кечилди ҳамда уларнинг вазифалари ҳудудий сайлов комиссияларига юклатилди, яъни округ сайлов комиссиялари фақатгина халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказиш бўйича тузилади;
2) сайлов комиссияларининг профессионал тарзда иш олиб боришини таъминлаш мақсадида ҳудудий сайлов комиссияларининг уч нафаргача бўлган аъзоси доимий фаолият юритади;
3) ҳудудий сайлов комиссиялари Марказий сайлов комиссияси томонидан, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари эса ҳудудий сайлов комиссиялари томонидан тузилади (илгари улар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тузилар эди).
Шунингдек, округ сайлов комиссиялари ва участка сайлов комиссиялари ҳам ҳудудий сайлов комиссиялари томонидан тузилади.
Сайлов кодексига 2021 йилда киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга асосан Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари сайловини ўтказиш бўйича ҳам округ сайлов комиссияларини тузиш амалиёти бекор қилинган ва уларнинг вазифаларини бажариш тегишли туман, шаҳар сайлов комиссиялари зиммасига юклатилган эди.
4) сайлов округларини тузишга оид қоидалар такомиллаштирилди. Сайлов кодексида маҳаллий Кенгашларга сайлов ўтказиш учун тузиладиган сайлов округлари сонининг энг юқори миқдори белгиланган бўлиб, округлар сонининг аниқ миқдори кўрсатилмаган эди.
Бугунги кунда Сайлов кодексида маҳаллий Кенгашларга сайлов ўтказиш учун сайлов округлари тегишли депутатлик ўринларигатенг миқдорда тузилиши, депутатлик ўринлари сони эса аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолдааниқ белгилаб қўйилди, сайловчилар рўйхатининг долзарблиги ва аниқлигини доимий равишда таъминлаш мақсадида сайлов округлари ва участкалари ҳар 5 йилда бир марта тузилиши белгиланди.
Сайлов комиссиялари ва уларнинг аъзолари ўз фаолиятини ҳар қандай давлат органларидан, жамоат бирлашмаларидан ва мансабдор шахслардан мустақил ҳолда амалга оширади. Сайлов комиссияларининг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Масалаларни кўриб чиқиш ва қарорлар қабул қилиш сайлов комиссияси томонидан коллегиал тарзда амалга оширилади. Сайлов комиссиялари ўз фаолиятини очиқ ва ошкора амалга оширади.
Шу сабабли, сайлов комиссиясининг мажлисларида сиёсий партияларнинг, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, бошқа давлатлардан, халқаро ташкилотлардан кузатувчилар ҳозир бўлиши мумкин.
Сайлов комиссияси сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан давлат органларига ҳамда жамоат бирлашмаларининг органларига, корхоналарга, муассасаларга, ташкилотларга, мансабдор шахсларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга, улар қўйилган масалани кўпи билан 3 кунлик муддатда кўриб чиқиши ва сайлов комиссиясига жавоб қайтариши шарт.
Баҳодир ТУРҒУНОВ,
Адлия вазирлиги қошидаги
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази
бўлими бошлиғи
Улашиш:
Бошқалар
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-999-сон, 15.11.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг айрим моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.
Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.
Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади
Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.
Эр-хотин бир-бирига алимент тўлаш мажбурияти. Муҳим 5 жиҳат
Эр-хотин ажрашмаган тақдирда ҳам бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда, иккинчи томон суд орқали алимент олиши мумкин.