Life Style
08.09.2024
148
Шакар – организм учун энергия манбаи бўлса ҳам, уни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш саломатликка жиддий зарар етказади. У нафақат жисмоний соғлик, балки инсоннинг умумий ҳаёт сифатига ҳам салбий таъсир этиши мумкин.
Шу боис, ЖССТ тавсиясига кўра, шакарнинг кунлик меъёрини 25-30 граммдан оширмаслик (ширинлик ва бошқа озуқа маҳсулотлари таркибидаги ҳам ҳисобга олинган) лозим. Акс ҳолда у қуйидаги оқибатларга олиб келади.
1. Ортиқча вазн ва семизлик
Шакар калорияга бой, лекин унда озуқа моддалари кам. У кўп истеъмол қилинганда керакли энергиядан зиёд калория ҳосил қилади. Бу эса вақт ўтиши билан ортиқча вазн, қандли диабет, юрак-қон томир ва бошқа жиддий хасталикларга сабаб бўлиши мумкин.
2. Қонда қанд миқдорининг ортиши
Ушбу маҳсулотни кўп истеъмол қилиш қонда қанд миқдорини оширади. Оқибатда организмда инсулин гормони фаол ишлаб чиқарилади. Агар қонда шакар даражаси тез-тез ва кескин ўзгариб турса, инсулинга нисбатан сезувчанлик камайиб, 2-тур диабет ривожланиш хавфи ортади.
3. Юрак-қон томир тизимига таъсири
Шакар ме’ёрдан зиёд истеъмол қилинганда триглитсеридлар даражаси ошади. Бу ҳолат атеросклероз, юрак хуружлари ва инсульт хавфини пайдо қилиши мумкин.
4. Тишлар саломатлиги
Шакар – кариес ва бошқа тиш касалликларининг энг асосий сабабларидан бири. У оғиздаги бактериялар томонидан ферментатсияц қилиниши туфайли кислоталар ҳосил бўлади. Улар эса тишлар эмалининг емирилишига олиб келади.
5. Тери саломатлигига таъсири
Ортиқча шакар истеъмоли терида турли муаммоларни пайдо қилади. Бу, асосан, унинг қондаги инсулин даражасини ошириши ва организмда яллиғланиш жараёнларини кучайтириши билан боғлиқ.
6. Руҳий саломатлик
Ушбу маҳсулот тананинг энергия даражасини кескин ўзгартириб юборади. Шакар истеъмол қилинганидан сўнг пайдо бўлган энергия кўтарилиши кейинчалик кескин тушиб кетади. Оқибатда одамда чарчоқ, кайфиятнинг ўзгариши ва стресс даражасининг ошиши кузатилади.
Шу боис унинг истеъмолини назорат қилиш жуда муҳим. Балансланган парҳез ва шакар миқдорини камайтириш орқали нафақат саломатликни яхшилаш, балки энергия даражасини ҳам сақлаш мумкин.
Агар сиз уни чекласангиз, биринчи кунданоқ, овқат ҳазм қилиш ва ичак фаолияти яхшиланади. Асаб тизими барқарорлашади.
Бир ҳафтадан сўнг терининг ҳолати тиниқлашади, уйқу билан боғлиқ муаммолар аста-секин ортда қолади. Қонда қанд миқдори меъёрлашиб, метаболизм яхшиланади. Хотиранинг жамлаш хусусияти кучаяди. Агар шу вақт ичида тана шакар талаб қилса, турли мевалар, асал истеъмол қилиш мумкин.
Шакардан воз кечилгандан бир ой ўтиб, тана ортиқча вазндан халос бўлади. Унга тобелик сезиларли даражада камаяди. Организмда гормонлар миқдори барқарорлашиб, иммунитет яхшиланади. Танада яллиғланишлар пасайиб, ҳуснбузарлар йўқолади. Юқори қон босими меъёрлашади.
Бир йилдан кейин эса қандли диабет, Алсгеймер касаллиги, семириш, юрак етишмовчилиги, хотира ва нутқ бузилиши ҳамда ўлим хавфи сезиларли даражада камаяди. Инсон ўрганиб қолиш ҳиссидан буткул халос бўлиб, таркибида шакар бўлган ҳар қандай егуликлар ўз-ўзидан рад этилади.
Улашиш:
Бошқалар
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб
23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
«Самосуд» учун қандай жавобгарлик бор?
Ҳар бир жамиятда барқарорлик ва ривожланиш тартиб-интизом, ҳуқуқлар ва эркинликларнинг таъминланганлиги, умуман олганда ҳуқуқлиликнинг қарор топгани билан баҳоланади. Азалий қонуният шу.
Меҳнат шартномаси бўйича нималарни билиш керак? Муҳим қоидалар
Мазмунан меҳнатга оид муносабатларни тартибга соладиган фуқаролик шартномаларини тузиш тақиқланади. Яъни фуқаролик шартномасида меҳнат муносабатларига оид шартлар кўзда тутилмаслиги лозим.