Ҳуқуқ
01.07.2024
2 312

Тиббиёт ходимлари ва хизмат кўрсатувчи ходимлар беморга ҳурмат ва меҳр-мурувват кўрсатишлари керак. Фуқаролар соғлиқни сақлаш борасида яна қандай ҳуқуқларга эга.
1. Касаллик сабабли камситишга йўл қўйилмайди
Давлат ёши, жинси, ирқи, миллати, тили, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқейидан қатъи назар фуқароларнинг соғлиғи сақланишини таъминлайди.
Давлат фуқароларда касалликларнинг ҳар қандай шакллари борлигидан қатъи назар, уларнинг камситишлардан ҳимоя қилинишини кафолатлайди.
Бундан ташқари фуқаролар соғлиққа таъсир этувчи омиллар ҳақида, яшаш ҳудудининг санитария-эпидемиология жиҳатидан хотиржамлиги тўғрисида, овқатланишнинг оқилона нормалари хусусида, товарлар, ишлар, хизматлар, уларнинг хавфсизлиги, санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги тўғрисида ўз вақтида ва аниқ ахборот олиш ҳуқуқига эга.
2. Тиббиёт ходимлари ва хизмат кўрсатувчи ходимлар беморга ҳурмат ва меҳр-мурувват кўрсатишлари керак
Бемор тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган ва тиббий ёрдам олаётган пайтда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
тиббиёт ходимлари ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг ҳурмат ва меҳр-мурувват кўрсатишлари;
шифокорни ва даволаш-профилактика муассасасини танлаш;
санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган шароитда текширувдан ўтиш, даволаниш ва парвариш қилиниш;
ўз илтимосига кўра бошқа мутахассисларнинг кенгашини ташкил қилиши ва улардан маслаҳатлар олиш;
тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги, соғлиғининг ҳолати, қўйилган ташхис тўғрисидаги маълумотлар ҳамда уни текшириш ва даволаш чоғида олинган бошқа маълумотлар сир сақланиши;
тиббий аралашувга ўз ихтиёри билан розилик бериш ёки уни рад этиш;
ўз ҳуқуқ ва бурчлари хусусида ҳамда соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумот олиш, шунингдек соғлиғининг ҳолатига доир маълумотларни унинг манфаатини кўзлаган ҳолда берса бўладиган шахсларни танлаш;
тиббий ёрдам кўрсатиш вақтида соғлиғига зарар етказилган тақдирда кўрилган зарарнинг ўрни қонунчиликда белгиланган тартибда қопланиши..
3. Тиббий муолажа фуқаронинг розилиги билан амалга оширилади
Фуқаронинг ўз касалига доир маълумотларни билиб, ўз ихтиёри билан розилик бериши тиббий аралашувнинг (ҳар қандай тиббий муолажа қўллашнинг) дастлабки шарти ҳисобланади.
Фуқаронинг аҳволи ўз хоҳиш-иродасини билдиришга имкон бермайдиган, тиббий муолажани эса кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда фуқаронинг манфаатини кўзлаб тиббий аралашувни амалга ошириш масаласини врачлар кенгаши ҳал қилади.
4. Ўн тўрт ёшдан ошган болалар соғлиғи ҳақида маълумот олиш ҳуқуқига эга
14 ёшдан ошган болалар маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий равишда розилик бериш ёки уни рад этиш ҳуқуқига эга.
Ота-оналар ёки бошқаларнинг ўз тарбиясидаги вояга етмаганлар билан уларнинг соғлиғига зарар етказадиган даражада шафқатсиз муносабатда бўлишлари келиб чиқадиган оқибатга кўра жавобгарликка сабаб бўлади.
14 ёшга тўлмаганларга ва муомалага лаёқатсизларга тиббий муолажа қўллашга уларнинг қонуний вакиллари (ота-она ёки бошқалар) розилик беради.
5. Айрим касалликка чалинганларга мажбурий тиббий муолажа қўлланилиши мумкин
Фуқаро ёки унинг қонуний вакили тиббий аралашувни рад этиш ёки унинг тўхтатилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Атрофдагилар учун хавфли касалликка чалинган шахсларга фуқаролар ёки улар қонуний вакилларининг розилигисиз тиббий ёрдам кўрсатилиши (тиббий кўрикдан ўтказиш, касалхонага ётқизиш, кузатиш ва яккалаб қўйишга) мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар
Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.
5 кунлик иш ҳафтаси, ярим млрд мукофот, ипотекага уй-жой: тиббиёт ходимлари учун янги рағбат ва имтиёзлар
2026 йилдан бошлаб ҳар бир давлат тиббиёт муассасаси ходими Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида бир марталик рағбатлантириш олади.
Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?
Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.
Бир ватан, бир эл, бир байроқ
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ўзининг ранглари ва тимсоллари билан бой маъно-мазмунни ифода этади.