currencies image

12 984,44 UZS

9,35

usd

currencies image

13 442,79 UZS

69,36

eur

currencies image

129,90 UZS

2,27

ru



АсосийЯнгиликларШахсларни ишсиз деб эътироф этиш ва уларга ишсизлик нафақасини тайинлаш

Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш ва уларга ишсизлик нафақасини тайинлаш

Ҳуқуқ

calendar

22.01.2025

eye

60

Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш ва уларга ишсизлик нафақасини тайинлаш

Давлат хизматлари марказларини шахсларни ишсиз деб эътироф этиш ва уларга ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича олиб бориладиган ишлари Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 6 октябрдаги 75/2023-сон (рўйхат рақами 3472, 31.10.2023 йил) буйруғи билан Регламент тасдиқланган. Унга асосан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг туман, шаҳар бўлимлари томонидан амалга оширилади.

Бунда аввало ишсиз шахс Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали рўйхатдан ўтади. Рўйхатдан ўтиш шахс ҳақида маълумотларни аниқлаштирадиган сўровномадан иборат. Сўровнома тўлдирилиб бўлгач, рўйхатдан ўтувчи уни тўғрилигини текширади.

Сўровнома электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши шарт эмас. Ягона портал орқали автоматик равишда доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойидаги маҳаллий меҳнат органига юборилади. Маҳаллий меҳнат органи келиб тушган сўровнома асосида 1 кун ичида аризачини ишсиз сифатида рўйхатга олади.

Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунининг 45-моддаси биринчи қисми тўртинчи — ўнинчи хатбошиларига мувофиқ ариза берувчини ишсиз деб эътироф этиш бўйича рад қилиш учун асослар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини «Бандлик хизмати» ахборот тизими орқали вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари маълумотлари асосида текширади.

Яъни, қуйидаги шахслар ишсиз деб эътироф этилмайди:

- таълим муассасаларида ва ташкилотларида ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таҳсил олаётган шахслар;
- қонунчиликка мувофиқ пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлган шахслар;
- бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилаётган, ишламаётган аёллар;
- ишини ўзгартирмоқчи бўлган, лекин маҳаллий меҳнат органларида рўйхатдан ўтиш пайтида, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ташкилотларда ишловчи ёки уларнинг штатида ҳисобда турувчи шахслар;
- суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазога ҳукм қилинганлар;
- фермер хўжаликларининг раҳбарлари ва ходимлари, оилавий корхоналарнинг иштирокчилари, деҳқон хўжаликларининг раҳбарлари ва аъзолари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар;
- ўзини ўзи банд қилган шахслар.

Юқоридаги келтирилган асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, маҳаллий меҳнат органи, аризачини  маҳаллий меҳнат органига келиши лозимлиги тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда 1 иш кунида хабардор қилади.

Ариза берувчига, у бажаришга қодир бўлган, малакаси, касбий тайёргарлиги етадиган, яшаш жойидан узоқ бўлмаган ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан оз бўлмаган иш ҳақига эга иш таклиф қилинади.

Қуйидаги асосларга кўра ариза берувчини ишсиз сифатида рўйхатдан ўтгандан 11 кун ўтиб, маҳаллий меҳнат органи томонидан ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинади:

- 10 кун ичида мақбул келадиган иш юзасидан таклиф олиш учун маҳаллий меҳнат органига келса;

- 10 кун ичида узрли сабабсиз (касаллик ёки ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлмаганда) икки марта рад этмаса;

- 10 кун ичида мақбул келадиган иш таклиф этилмаган бўлса;

- маҳаллий меҳнат органи ариза берувчи ишга жойлаштириш учун юборилган ташкилотдан рад жавобини олган бўлса.

Маҳаллий меҳнат органи ариза берувчини ишсиз деб эътироф этиш ва унга ишсизлик нафақасини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида QR-код қўйилган хабарномани ёки ариза берувчини ишсиз деб эътироф этиш рад этилганлиги тўғрисида QR-код қўйилган хабарномани расмийлаштиради.

Маҳаллий меҳнат органи хабарномани қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки кундан кечиктирмай ариза берувчининг ЯИДХП даги шахсий кабинетига юборади.

Давлат ҳизматлари кўрсатилганлиги учун ҳақ олинмайди. Шунингдек, маҳаллий меҳнат органлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди.


Фазлиддин Насруллаев,
"Адолат" МҲАМ ходими

 

Улашиш:

Бошқалар