Life Style
29.03.2024
347

АҚШнинг Мичиган штати Детройт шаҳрида ўтган профессионал бокс кечасида ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев рингга кўтарилди.
Бокс оқшомининг иккинчи асосий жангида ўзбекистонлик профессионал боксчи, супер енгил вазнда IBA камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев панамалик Хуан Хуертасни мағлубиятга учратди.
Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунднинг ўзида нокаутга учратишга муваффақ бўлди.
Қайд этиш мумкин, Ўзбекистонлик боксчига рақиблик қилган ушбу спортчи ўз вақтида енгил вазнда бир қатор юқори натижаларга эришган. 2012 йилги Лондон олимпиадаси иштирокчиси саналади.
У Шоҳжаҳон Эргашевдан фаолиятидаги бешинчи мағлубиятни қабул қилиб олди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.