Life Style
22.04.2024
371
22 апрель Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан Халқаро Ер куни деб белгиланган.
Шу муносабат билан Googlе интернет қидирув платформаси янги дудл ишлаб чиқди. Бугун кун давомида Googlе саҳифасида ушбу дудл туради.
Халқаро Ер куни бутун дунёда турли халқларда нишонланиб келадиган, асосан табиат, Ер курраси, Қуёш ва табиий ҳодисалар билан боғлиқ баҳорги байрамлар таъсирида пайдо бўлган санадир.
Ушбу санада Ер куррасининг бугунги кунга келиб заифлашиб ва ифлосланиб бораётган экологиясига эътибор қаратишга чақирилади. У инсонларни турли зиддият ва урушлардан тўхтаб, ҳамма умумий сайёрада яшаётганини, келажаги, муаммолари муштарак эканини эслатишга ҳамда уларни ҳамжиҳатликда бартараф этишга чақиради.
Тадбир илк бора 1970 йил халқаро «Ер куни» тармоғи томонидан 22 апрель куни нишонланган. Бироқ ҳозирда фаоллар 22 июнь – йилнинг энг узун кунида ҳам Ер кунини нишонлашни таклиф қилишмоқда.
1970 йил АҚШда илк бора ўтказилган Ер куни акцияси катта шов-шувларга сабаб бўлиб, куррамиздаги сув танқислиги, ҳаво ифлосланиши, атмосферага бўлаётган салбий таъсирлар ва уларнинг оқибатида юзага келаётган турли табиий катаклизмларга жамоатчилик эътиборини тортди.
Худди шу акция таъсирида 1973 йили Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов томонидан «Инсон қасидаси» шеъри ёзилди.
Йилдан йилга ташаббус кенг ёйилиб турли давлатларда нишонлана бошлади, ҳатто акциянинг 20 йиллигида АҚШ, СССР ва Хитой альпинистлари Эверест чўққисига чиқиб Ер кунини нишонлашди.
Ер куни тадбирларининг рамзи сифатида яшил рангда ёзилган юнон алифбосидаги «тета» ҳарфи олинди.
Бундан ташқари Ер куни акциясининг ўз байроғи ҳам мавжуд ва унда тўқ кўк фонда Ер шарининг фазодан туширилган тасвири акс этган.
Ер кунида турли мамлакатларда Тинчлик қўнғироғи чалинади. Бу билан Ер шари аҳолисини умуминсоний бирлашув ва умумий уйимиз бўлган сайёрамизни ҳамжиҳатликда асраб-авайлашга чақиради.
Ер юзида биринчи Тинчлик қўнғироғи 1954 йил Ню Йоркдаги БМТ бош қароргоҳи олдида ўрнатилган. У турли мамлакатларда яшовчи болалар томонидан эҳсон қилинган тангаларни эритиб ясалгани билан алоҳида эътиборга молик.
Шунингдек, бундай Тинчлик қўнғироқлари Австрия, Германия, Полша, Туркия, Россия, Мексика, Австралия, Мўғулистон, Флиппин, Канада, Бразилия, Аргентина, Ўзбекистон (Тошкентдаги Бобур парки) мамлакатларида ҳам ўрнатилган.
Тинчлик қўнғироғи, Тошкент, Бобур парки
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.