Содда талқин
11.03.2026
21

Бозор иқтисодиёти шароитида олди-сотди муносабатлари фуқаролик ҳуқуқининг энг кенг тарқалган ва амалиётда энг кўп қўлланиладиган институтларидан бири ҳисобланади.
Ушбу муносабатларда тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгилаш савдо айланмасининг барқарорлиги ва ҳуқуқий тартиб-интизомни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Одатда олди-сотди шартномасида сотувчининг товарни топшириш мажбуриятига кўпроқ эътибор қаратилса-да, сотиб олувчининг товарни қабул қилиш билан боғлиқ мажбуриятлари ҳам ушбу муносабатларнинг самарали амал қилишида алоҳида аҳамиятга эгадир.
Сотиб олувчининг товарни қабул қилиши нафақат шартномавий мажбуриятнинг бажарилиши, балки товар айланмасининг узлуксизлигини таъминлаш, тарафлар ўртасидаги иқтисодий манфаатлар мувозанатини сақлаш ҳамда келгусида юзага келиши мумкин бўлган низоларнинг олдини олишда муҳим ҳуқуқий механизм ҳисобланади.
Шу сабабли амалдаги қонунчилик сотиб олувчининг товарни белгиланган муддатда, шартнома талабларига мувофиқ тарзда қабул қилиши, уни текшириши ҳамда зарур ҳолларда сотувчини камчиликлар тўғрисида хабардор қилиши каби қатор мажбуриятларни назарда тутади.
Сотиб олувчи ўзига сотувчи томонидан топширилган товарни қабул қилиб олиши шарт, у товарни алмаштириб беришни талаб қилиш ёки олди-сотди шартномасини бажаришни рад этишга ҳақли бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Агар қонунчиликда ёки олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи одатда қўйиладиган талабларга мувофиқ тегишли товарни топшириш ва олишни таъминлаш учун ўзи томонидан зарур бўлган ҳаракатларни амалга ошириши лозим.
Сотиб олувчи қонунчилик ёки олди-сотди шартномасини бузган ҳолда товарни қабул қилмаса ёки қабул қилишдан бош тортса, сотувчи шартномани бажаришдан бош тортиш ва зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари
Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.
Қонунчиликда интизомий жазолар ҳақида нима дейилган?
Интизомий жазо – ходим меҳнат интизомини бузган тақдирда иш берувчи томонидан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чораси.
Товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлашда нималарга эътибор бериш керак?
Энг аввало, товар учун умумий ҳисобда қанча тўлайсиз, шуни аниқ билиб олинг.