Ҳуқуқ
03.01.2025
67
Кейинги пайтларда товарни етказиб бериш шарти билан сотиш урфга кирди. Қоидага кўра, сотувчи истеъмолчига маҳсулотни қанча вақт ичида етказиб бериши керак?
– Ўзбекистон Фуқаролик кодексига биноан, чакана олди-сотди шартномаси товарни сотиб олувчига етказиб бериш шарти билан тузилган ҳолларда сотувчи шартномада белгиланган муддатда товарни сотиб олувчи кўрсатган жойга, агар сотиб олувчи товарни етказиб бериш жойини кўрсатмаган бўлса, сотиб олувчи фуқаро истиқомат қиладиган ёки юридик шахс жойлашган манзилга етказиб бериши лозим.
Агар қонун ҳужжатларида, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбуриятнинг моҳиятидан келиб чиқмаса, товар сотиб олувчига, у бўлмаганда эса – шартнома тузилганидан ёхуд товарни етказиб бериш расмийлаштирилганидан гувоҳлик берадиган квитанция ёки бошқа ҳужжатни тақдим қилган ҳар қандай шахсга топширилган пайтдан бошлаб чакана олди-сотди шартномаси сотувчи томонидан бажарилган ҳисобланади.
Чакана олди-сотди шартномасида товарни сотиб олувчига топшириш учун етказиб бериш вақти белгиланмаган ҳолларда товар сотиб олувчидан талаб тушганидан кейин оқилона муддатда етказиб берилиши лозим.
Улашиш:
Бошқалар
Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.
Ҳадя қилинган уйни қайтариб олиш мумкинми?
Ҳадя бекор қилинган тақдирда ҳадя олувчи ҳадя қилинган ашёни, агар у ҳадя бекор қилинган пайтда асл ҳолатда сақланиб қолган бўлса, қайтариши лозим.
Дунёдаги энг кичик ва энг катта Конституция қаерда?
Турли мамлакатлар Конституцияларининг қабул қилиниш жараёни билан боғлиқ бир нечта қизиқарли далиллар бор. Шундай давлатлар борки, уларнинг ҳозиргача конституцияси йўқ, аммо уларнинг орасида демократияни бошқарадиган вакиллари бор.
Поездда нечи килогача қўл юкини бепул олиб юриш мумкин?
Ўзбекистон Республикасининг “Темир йўл транспорти тўғрисида”ги ЎРҚ-1006-Қонуни қабул қилинди. Унга кўра, йўловчиларнинг темир йўл транспортидан фойдаланиш ҳуқуқлари белгиланмоқда.