Ҳуқуқ
03.01.2025
176
Таъкидлаш жоизки, қачонки суд-тергов жараёнида иш юзасидан махсус билимга эга мутахассиснинг фикри талаб қилинганда суд экспертига мурожаат қилинади.
Улар берган хулоса тергов ва суд органларига иш юзасидан далилларга баҳо беришда ҳал қилувчи ўринга эга бўлади. Бу эса, ўз навбатида, инсон тақдири, жамиятнинг одил судловга ишончи каби муҳим масалаларга бориб тақалади.
Барча давлатларда ҳам фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилинишида, жиноятчиликнинг олдини олиш ва уни фош этишда суд экспертиза тадқиқотлари натижалари муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.
Сўнги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби суд-экспертлик фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Бунга яққол мисол сифатида, соҳани янада ривожлантириш, соҳага замонавий технология ютуқларини ва янги экспертиза турларини жорий қилиш мақсадида Ҳукуматнинг 2024 йил 18 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорини келтириш мумкин.
Ушбу Қарор билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг ташкилий тузилмаси такомиллаштирилди.
Хусусан, Марказнинг Тошкент вилоятидаги ҳудудий бўлими ва Марказда Истеъмол маҳсулотлари ва ичимлик суви таркибини таҳлил қилиш лабораториясини ташкил этиш белгиланди.
Таъкидлаш жоизки, Марказнинг Тошкент вилоят бўлими мавжуд эмаслиги сабабли, ушбу ҳудудда фаолият юритувчи суд-тергов органларига ҳамда аҳолига суд экспертиза хизматлари Марказ томонидан амалга оширилмоқда.
Бу ўз навбатида, уларга турли қийинчиликлар (ортиқча сарф-харажат ва оворагарчилик) туғдирмоқда ҳамда айрим ҳолатларда экспертиза хулосаларини олиш муддатлари узайишига сабаб бўлмоқда.
Биламизки, сўнгги пайтларда дунёнинг кўпгина мамлакатларининг озиқ-овқат дўконларида, шу жумладан мамлакатимизда ҳам таркибида генетик модификацияланган организм (GMO)лар мавжуд маҳсулотларнинг тури ва сони ортмоқда.
Бироқ, бугунги кунда GMO маҳсулотларини тадқиқ қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар етарли даражада эмас.
GMO маҳсулотларини назоратдан ўтказмасдан фойдаланиш нафақат аҳоли, балки келажак авлод саломатлиги ва миллат генофондига жиддий хавф солиши мумкинлигини алоҳида таъкидлаш лозим.
Шунингдек, дунё бўйлаб 64 та мамлакат, хусусан, АҚШ, Хитой, Австралия, Япония ва Европа Иттифоқининг барча мамлакатлари GMO озиқ-овқат маҳсулотларини этикетлашни талаб қилади. Мазкур давлатларга товарларни экспорт қилиш учун мамлакатимизда ҳам маҳсулотларни “GMO” йўқлиги юзасидан этикетлаш тизимини йўлга қўйиш талаб этилади.
Марказда ташкил қилинаётган Истеъмол маҳсулотлари
ва ичимлик суви таркибини таҳлил қилиш лабораторияси ваколатли органларнинг саволларига жавоб бериш билан бирга, тадбиркорларга ҳам ўз маҳсулотларини экспорт қилишда яқиндан ёрдам кўрсатади.
Шу билан бирга, Қарорда Марказнинг Навоий ҳамда Қашқадарё вилояти бўлимларида Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияси ҳамда суд-хатшунослик ва ҳужжатларнинг суд-техникавий экспертизалари, Қорақалпоғистон Республикаси бўлимида эса суд-фонография, суд-ёнғин техника ва электротехника экспертизалари босқичма-босқич жорий этиш, ушбу бўлимларни халқаро стандартларга мос биноларга жойлаштириш назарда тутилди.
Марказнинг ҳудудий бўлимларида ўтказиладиган экспертиза турлари кўпайтирилиши орқали нафақат аҳолимиз, балки, ҳудудларда фаолият юритувчи суд-тергов органларига ҳам қўшимча қулайликлар яратилиши мақсад қилинган.
Бундан ташқари, Қарор билан бир қатор янги экспертиза
ва тадқиқот турлари амалиётга жорий қилинмоқда. Жумладан:
Янги жорий этилиши режалаштирилаётган экспертиза
ва тадқиқотлар турларини йўлга қўйилиши орқали эса жамиятимизда вужудга келган ҳамда суд-тергов органлари томонидан ҳуқуқий баҳо беришда қийинчиликлар туғилаётган саволларга илмий ва асосли жавоб берилишига сабаб бўлади.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, Ҳукумат қарори соҳанинг халқ манфаати йўлида янада такомиллашиб боришига ҳамда суд-тергов органлари фаолиятига яқиндан кўмаклашишга хизмат қилади.
Рисолат Расулбекова,
Ўзбекистон Адлия вазирлиги
Юридик таълим ва суд-экспертиза бошқармаси
катта маслаҳатчиси
Улашиш:
Бошқалар
Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.
Ҳадя қилинган уйни қайтариб олиш мумкинми?
Ҳадя бекор қилинган тақдирда ҳадя олувчи ҳадя қилинган ашёни, агар у ҳадя бекор қилинган пайтда асл ҳолатда сақланиб қолган бўлса, қайтариши лозим.
Дунёдаги энг кичик ва энг катта Конституция қаерда?
Турли мамлакатлар Конституцияларининг қабул қилиниш жараёни билан боғлиқ бир нечта қизиқарли далиллар бор. Шундай давлатлар борки, уларнинг ҳозиргача конституцияси йўқ, аммо уларнинг орасида демократияни бошқарадиган вакиллари бор.
Поездда нечи килогача қўл юкини бепул олиб юриш мумкин?
Ўзбекистон Республикасининг “Темир йўл транспорти тўғрисида”ги ЎРҚ-1006-Қонуни қабул қилинди. Унга кўра, йўловчиларнинг темир йўл транспортидан фойдаланиш ҳуқуқлари белгиланмоқда.