currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларСудга мурожаатлар қандай тартибда топширилади?

Судга мурожаатлар қандай тартибда топширилади?

Ҳуқуқ

calendar

16.01.2025

eye

678

Судга мурожаатлар қандай тартибда топширилади?

Судга мурожаатларни топшириш - суд девонхонаси, суд раҳбарияти ёки судялар шахсий қабули, почта ва Олий суднинг расмий сайти орқали амалга оширилиши мумкин.

Қонунга кўра, барча фуқаролар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бузилган ҳуқуқлари юзасидан судга оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилишлари мумкин.

Биринчиси, бу оддий хат тарзидаги (муайян иш билан боғлиқ бўлмаган) мурожаатлар, яъни ариза, таклиф, шикоятлар саналади.

Иккинчиси, муайян низо ёки иш билан боғлиқ бўлган мурожаатлар, яъни ариза, даъво аризаси, илтимоснома, шикоятлар.

Биринчи тоифадаги мурожаатлар Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунида белгиланган тартибда, яъни судга келиб тушган кундан эътиборан 15 кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, 1 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши лозим. Aгар ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш муддати узайтирилганда бу ҳақда мурожаат этувчига хабар қилинади.

Иккинчи тоифадаги мурожаатлар тегишлича фуқаролик ишлари бўйича судларда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида, жиноят ишлари бўйича судларда Жиноят- процессуал кодексида, маъмурий судларда Маъмурий суд ишларини юритиш кодексида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Даъво аризасида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

- ариза берилаётган суднинг номи;

- даъвогарнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, агар даъвогар ташкилот бўлса, унинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ҳамда реквизитлари, шунингдек, агар ариза вакил томонидан берилаётган бўлса, вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва манзили;

- жавобгарнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, агар жавобгар ташкилот бўлса, унинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ҳамда реквизитлари;

- даъвогарнинг талаблари: агар даъво баҳоланиши керак бўлса, даъвонинг баҳоси;

- даъвогар ўз талабига асос қилиб кўрсатаётган ҳолатлар ва даъвогар томонидан баён қилинган ҳолатларни тасдиқловчи далиллар, жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, башарти бу қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса;

- аризага илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати.

Даъво аризасига қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади:

- арз қилинаётган талабларга асос бўлган ҳолатларни, жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этилганлигини, башарти бу қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса, давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ва миқдорда тўланганлигини;

- аризани имзолаш ваколатини тасдиқловчи ҳужжатни, агар ариза вакил томонидан имзоланган бўлса.

Aриза - буйруқ тартибида иш юритиш бўйича, алоҳида тартибда юритиладиган ишлар бўйича, шунингдек, маъмурий ишлар бўйича берилади.

Даъво ариза шаклига қўйилган талаблар ариза шаклига ҳам татбиқ этилади.

Шикоят - суд ҳужжатлари устидан норози бўлиб апелляция , кассация шикоятлари шаклида берилади.

Намозов Зиёвуддин,
"Адолат" миллий ҳуқуқий маркази ходими

Улашиш:

Бошқалар

23-феврал 2026, 10:52
3 450

Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.


4-феврал 2026, 09:43
1 129

Номингизга кредит олишни чеклашда муҳим 5 жиҳат

Онлайн фирибгарликдан ҳимояланиш — фақат эҳтиёткорлик эмас, олдиндан кўрилган чоралар билан бошланади.


2-феврал 2026, 05:15
875

Меҳнат кодексида таътилга оид нормаларнинг мазмуни: 5 муҳим саволга жавоб

Ҳар йилги меҳнат таътили иш ўрни ва иш ҳақи сақлаб қолинган ҳолда берилади.


11-феврал 2026, 04:20
775

Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари

Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.