Ўзбекистон
22.09.2023
1 363

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистон ҳудудига 851 минг 460 қути сигарет маҳсулотининг ғайриқонуний олиб кирилишига чек қўйилди. Қайд этилишича, “Болдир” темир йўл чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган темир йўл поезди таркибидаги вагонлардан бири белгиланган тартибда божхона назоратида ўтказилган. Натижада, ушбу вагонда қоғоз, шина, пластмасса маҳсулотлари ортига беркитилган, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, акциз маркалари мавжуд бўлмаган ва божхона назоратидан яширилган умумий қиймати 12 млрд. 771 млн. сўмлик 851 460 қути “Еsse Change” номли сигарет маҳсулотлари борлиги аниқланган. Маълум қилинишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Пулли авто йўллар: хориж тажрибаси Ўзбекистон қайси йўлни танлайди?
Франция, Италия, Испания, Португалия, Туркия ва бошқа қатор давлатларда масофа асосида тўлов тизими қўлланади.
Маркировкалаш учун зарур бўладиган ускуналар божхона божидан озод қилинади
Бу тартиб 1 июндан 2027 йил 1 июнгача амал қилади.
Гўштлар ичига хуфиёна яширилган 350 дона ов қуроли учун гилзалар фош бўлди
“Яллама” чегара божхона пост терминалида “Газел”даги курерлик жўнатмалари божхона назоратидан ўтказилган.
Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин: муҳим 5 саволга жавоб
Қонунчиликда фуқароларнинг чет элдан Ўзбекистонга божхона тўловларини тўламасдан олиб кирадиган товарлари миқдори белгиланган. Бож тўламасдан ва декларация тўлдирмасдан қанча миқдордаги товарларни олиб ўтиш мумкин? Заргарлик буюмлари, тиллаларни-чи? Аэропорт орқали юк олиб ўтганда шартлар қандаю, чегарадан темир йўл ёки пиёда ўтганда қандай? Ўзбекистондан валютани қанча миқдорда олиб чиқиш кетиш мумкин? Hudud24.uz бугун шу каби саволларга батафсил жавоб беради.
Ўтган 9 ой ичида қарийб 9 минг кг наркотикнинг ноқонуний айланмаси фош этилган
Божхона қўмитаси томонидан амалга оширилган ишлар бўйича ахборот берилди.