currencies image

12 778,12 UZS

78,98

usd

currencies image

14 931,23 UZS

83,40

eur

currencies image

164,01 UZS

1,85

ru



АсосийЯнгиликларСув ҳавзаларида моторли ва электромоторли сув транспорти воситаларидан фойдаланиш тартибини биласизми?

Сув ҳавзаларида моторли ва электромоторли сув транспорти воситаларидан фойдаланиш тартибини биласизми?

Ҳуқуқ

calendar

21.05.2025

eye

196

Сув ҳавзаларида моторли ва электромоторли сув транспорти воситаларидан фойдаланиш тартибини биласизми?

2025 йил 1 майдан бошлаб табиий ва сунъий сув ҳавзаларида фақат тезликни автоматик пасайтириш ускунаси билан жиҳозланган (ҳаракатланиш максимал тезлиги 40 километр/соатдан ошмайдиган моторли қайиқлар бундан мустасно), ГПС ускунаси ўрнатилган ҳамда миллий ГПС мониторинг ва навигация тизимига уланган моторли ва электромоторли сув транспорт воситаларидан фойдаланишга рухсат этилади.

Бунга сув ҳавзаларида туризм хизматларини ривожлантириш, шунингдек, фуқаролар ҳаёти, соғлиғи ва хавфлисизлигини таъминлаш ҳамда сув ресурслари ифлосланишининг олдини олиш, улардан оқилона фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида қарор қилинди.

Табиий ва сунъий сув ҳавзаларида:

- фақат тезликни автоматик пасайтириш ускунаси билан жиҳозланган (ҳаракатланиш максимал тезлиги 40 км/соатдан ошмайдиган моторли қайиқлар бундан мустасно), GPS ускунаси ўрнатилган ҳамда миллий GPS мониторинг ва навигация тизимига уланган моторли ва электромоторли сув транспорти воситаларидан фойдаланишга рухсат этилади;

- сув транспорти воситаларининг рухсат этилган ҳаракатланиш максимал тезлиги 40 км/соат, кемалар тўхташ жойлари ҳамда аҳоли турар жойлари чегараларида — 20 км/соат, шунингдек, пляжлар ва аҳолининг оммавий дам олиш жойлари чегараларида — 5 км/соат этиб белгиланади.

Компенсация тўловлари

2025 йил 1 январдан бошлаб юридик ва жисмоний шахслар томонидан сув транспорти воситаларидан фойдаланиш натижасида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги учун қуйидаги миқдорларда йиллик компенсация тўловлари ундирилади:

- моторли қайиқлар ва гидроцикллар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари;

- катер учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари;

- яхталар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари.

Улашиш: