Life Style
25.04.2025
1 018

Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидаларига кўра, табиий сув ҳавзаларида спорт-ишқибозлик туридаги ҳамда саноат усулида балиқ овлаш тартибини белгилайди.
Қуйидагилар балиқ овлаш жойларига кирмайди:
- қўриқхоналар, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреацион ва тарихий-маданий вазифаларни бажарувчи ерлар;
- табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар ва моддий маданий мерос объектлари жойлашган ерлар, агар уларнинг режимида ов қилиш ёки балиқ овлаш назарда тутилмаган бўлса;
- саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар, чегара зоналари;
- тўғонлар, сув айиргичлар, кўприклар ва балиқчилик хўжаликлари чегараларидаги 500 метрли масофадаги бошқа муҳофаза ҳудуди;
- балиқ овлашга мораторий эълон қилинган ҳудудлар.
Сув ҳавзаларида қуйидаги балиқ овлаш қуроллари ва воситаларидан фойдаланиш тақиқланади:
- ёйма тўрлар (накидка);
- икки томонлама маҳкамланадиган 10 тадан ортиқ илгакли воситалар (перемет);
- махсус тамғаланмаган ва ваколатли орган томонидан ҳисобга олинмаган ҳар қандай тўрлар;
- чангакли овлаш воситалари (астрага);
- электр қармоқ;
- маҳкамланадиган тузоқсимон тўрлар (вентер, мордушка) ва бошқа балиқ овлашнинг браконьерлик қуроллари.
Балиқ овлашда қуйидаги усуллардан фойдаланиш тақиқланади:
- портловчи, кимёвий воситаларни қўллаш;
- электр токидан фойдаланиш;
- сувни қуритиш ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланган бошқа турдаги усуллар.
Балиқларнинг урчиш даврида балиқ овлаш тақиқланади.
Ишқибозлик туридаги балиқ овлаш тартиби бўйича қанча миқдорда балиқ овлаш мумкин?
Табиий сув ҳавзаларида жисмоний шахсларга спорт-ишқибозлик турида 1 сутка ичида 5 кг гача миқдорда ёки ушбу миқдордан кўп бўлган 1 дона балиқни бепул овлашга рухсат этилади.
Бошқа ҳолатларда спорт-ишқибозлик туридаги балиқ овлаш ушбу ҳавзалар бириктирилган субъектлар билан келишув асосида ёки ҳақ тўлаш эвазига овчилик ва балиқчилик хўжаликларига бириктирилган сув ҳавзаларида ушбу хўжаликларнинг йўлланмалари бўйича амалга оширилади.
Мадина ҲАМДАМОВА,
“Адолат” МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Масофадан ишлаш тартиби: ходимлар нимани билиши керак?
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 453-моддасида масофадан туриб ишлашнинг ҳуқуқий тартиби белгиланган.
Ходимларга қандай ҳолатларда “байрам пули” тўлаб берилади?
Иш берувчининг мукофот пули тўлаш мажбурияти Меҳнат кодексида бевосита келтирилмаган, бироқ...