Ҳуқуқ
04.09.2025
433

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш Давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилади.
Давлат рўйхатидан ўтказиш қуйидаги усуллардан бири билан амалга оширилади:
— Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали Тизим воситасида Ягона порталда;
— Давлат хизматлари марказларига ўзи келган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш орқали.
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган муддатлар фаолиятнинг шаклларидан келиб чиқиб белгиланади.
Мисол учун Якка тартибдаги тадбиркор, шу жумладан деҳқон хўжалиги, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолияти субъектлари учун реал вақт режимида, лекин 30 минутдан ошмаган вақтда амалга оширилади.
Давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза берувчи “бизнесни рўйхатдан ўтказиш” — давлат хизматини танлайди ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги белгиланган ариза шакллари бўйича:
— юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектларининг;
— тадбиркорлик субектлари — юридик шахсларнинг уни кўрсатишга сўровномани шакллантиради.
Электрон онлайн-аукцион савдода ғолиб бўлган шахснинг юридик шахс ташкил этмаган ҳолда (якка тартибдаги тадбиркор) деҳқон хўжалигини ташкил этишга доир маълумотлари реал вақт режимида “Э-аукцион” электрон савдо платформаси орқали Тизимга келиб тушади.
Ариза берувчи томонидан сўровнома шакллантирилиши босқичма-босқич амалга оширилади.
Тизим воситасида давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишлича сўровномага қуйидагилар илова қилинади:
— давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари;
— монополияга қарши органнинг дастлабки розилик берилганлиги тўғрисидаги қарори — давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек уларнинг аффилланган шахслари учун;
— Давлат активларини бошқариш агентлигининг ёки унинг ҳудудий бошқармаларининг давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш, шунингдек, давлат улушининг вужудга келиши ва давлат улуши миқдорининг ўзгариши билан боғлиқ таъсис ҳужжатларига ўзгартиришларга оид буйруғи — давлат унитар корхоналари ва муассасалари, шунингдек, хўжалик жамиятлари учун (акциядорлик жамиятлари бундан мустасно);
— топшириш далолатномаси — қўшиб юборилганда;
— тақсимлаш баланси — бўлишда ва ажратиб чиқаришда.
Сўровномага илова қилинаётган ҳужжатлар электрон ҳужжат шаклида бўлиши керак.
Рўйхатдан ўтказувчи органга сўровномани қоғозда расмийлаштирилган ҳужжатларнинг “PDF” форматида сканер қилинган нусхалари шаклида илова қилган ҳолда жўнатишга йўл қўйилади.
Рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада, таъсис ҳужжатларида Тизим фойдаланувчисининг — рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимининг ЭРИси ва QR-код (матрицацли штрих код), шунингдек идентификация рақамлари бўлиши керак.
QR-код тегишли дастурий-аппарат воситалари билан ўқилганда рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг, таъсис ҳужжатларининг идентификация рақамлари ва Ягона порталдаги электрон ҳужжатлар репозиторийсига ҳаволалар (гиперҳаволалар) бўлиши керак.
Якка тартибдаги тадбиркор, оилавий тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада жисмоний шахснинг фотосурати акс эттирилган бўлиши керак.
Давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг тадбиркорлик субъекти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда банк ҳисоб рақамларини очиш учун банкларга мурожаат қилади. Банк ҳисоб рақамларини очиш учун рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг, таъсис ҳужжатларининг асл нусхаларини ва нусхаларини тақдим этиш талаб қилинмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Масофадан ишлаш тартиби: ходимлар нимани билиши керак?
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 453-моддасида масофадан туриб ишлашнинг ҳуқуқий тартиби белгиланган.
Ходимларга қандай ҳолатларда “байрам пули” тўлаб берилади?
Иш берувчининг мукофот пули тўлаш мажбурияти Меҳнат кодексида бевосита келтирилмаган, бироқ...