Ҳуқуқ
30.10.2024
1 366

Талаба ўқишдан бўш вақти бемалол ишлаши мумкин. Меҳнат кодексининг 383-моддасига кўра, иш берувчи меҳнат шартномаси бўйича ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқитилаётган, қайта тайёрлашдан ёки малака оширишдан ўтаётган, шунингдек ишлаб чиқариш таълимини ўтаётган ходимларга иш ва ўқишни бирга олиб бориш учун зарур шарт-шароитларни яратиши шарт.
Қонунчилигимизга кўра, кундузги таълимдаги талабалар ўқишдан бўш вақтларида куннинг иккинчи ярмида олий ўқув юрти ва бошқа ташкилотларда меҳнат шартномаси тузган ҳолда ишлашлари мумкинлиги айтилган. Лекин буни иш берувчилар талабаларга фақат куннинг иккинчи ярмидагина ишлашга рухсат берилган, деб тушунмаслиги керак. Чунки бошқа юқори турувчи ва устувор қонун ҳужжатларидаги умумнормалар ҳар қандай шахсларнинг, жумладан, талабаларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқини ҳам бирдек эътироф этади.
Улашиш:
Бошқалар
25 та сув омбори туризм масканларига айланиши мумкин
Ҳозирда 56 та сув омборининг бор-йўғи 4 тасида қутқарув хизмати мавжуд.
Ёлғон ахборот тарқатиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Текширилмаган ёки атайлаб бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш жавобгарлик белгиланган.
Вояга етмаганлар меҳнати: муҳим қоидалар
Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ, умумий қоида бўйича ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади.
Уйини сотган одам ҳам солиқ тўлайдими?
Бу норма фуқароларни узоқ муддатли мулкдорликка рағбатлантириш ва ортиқча солиқ юкини камайтириш мақсадида жорий этилган.