currencies image

12 990,00 UZS

5,56

usd

currencies image

13 570,65 UZS

127,86

eur

currencies image

131,86 UZS

1,96

ru



АсосийЯнгиликларТаълим муассасалари ошхоналари «E-auksion» орқали ижарага берилади

Таълим муассасалари ошхоналари «E-auksion» орқали ижарага берилади

Ҳуқуқ

calendar

22.01.2025

eye

102

Таълим муассасалари ошхоналари «E-auksion» орқали ижарага берилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 январдаги «Давлат мулкини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 2 майдаги 132-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги ВМҚ-8-сон қарори қабул қилинди.  

Ўзгартиришларга кўра, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ошхоналари "E-auksion" тизимида ўтказилган танлов асосида ижарага берилади. 

Қуйидаги талабларга жавоб берадиган ижарага олувчилар танловда иштирок этишлари мумкин:

— тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун давлат рўйхатидан ўтган;
 умумий овқатланиш бўйича камида 6 ой давомида фаолият юритаётган;
— ошхона фаолияти йўналиши бўйича махсус жиҳозларга эга бўлган;
— шартнома ва суд ҳужжатлари бўйича зиммасида ижара ҳамда солиқ тўловларидан қарздорлиги мавжуд бўлмаган.

Бунда ижарага олувчи аризасига ушбу талабларга жавоб беришини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари ва тегишли маълумотларни илова қилади.

Танловда ғолиб деб эътироф этилган ижарага олувчи билан ижара шартномаси шу даврдаги ўқув йили учун тузилади.
 
Мажбуриятларини муддатида ва тўлиқ бажариб келаётган ижарaгa олувчи билан шартнома муддати кейинги ўқув йилларига узайтирилиши мумкин.

 

Соатмуродов Aсилбек ,
Шеробод тумани адлия
бўлими бош маслаҳатчиси

Улашиш:

Бошқалар

2-январ 2025, 05:19
907

1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Айрим таълим ташкилотлари коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.


26-декабр 2024, 11:35
854

Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди

Қонунга кўра, қўшимча манбалардан даромад олувчи бюджет ташкилотлари учун белгиланган солиқ ставкаларининг амал қилишини 2027 йилнинг 1 январигача узайтирилмоқда.


26-декабр 2024, 10:32
782

Мактабда телефондан фойдаланиш мумкинми?

Қонунчиликка асосан, ўқув машғулотлари ва тадбирлар бошланишидан олдин таълим олувчилар телефонини ўчириб қўйиши ҳамда сумкасига солиб қўйиши шарт.


26-декабр 2024, 07:32
704

Тошкентнинг 2045 йилгача мўлжалланган бош режаси тасдиқланди

Қарорда келтирилишича, Тошкент шаҳрини комплекс ривожлантириш ва қурилишни режалаштириш ҳамда қурилишни режалаштириш сифати ва даражасини ошириш, шаҳарнинг меъморий-режалаштирилган қиёфасини ҳамда инфратузилмасини янада яхшилаш мақсад қилинган.