Ўзбекистон
14.12.2023
1 043

Қашқадарё вилоятидаги “Ҳисор” қўриқхонаси ҳудудида тарихда биринчи марта 4 та қор қоплони гуруҳи кузатилди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизимидаги қўриқхона ходимлари томонидан ўрнатилган фотоқопқонга ноёб кўчиб юрувчи ҳайвонлар муҳрланди.
Қор қоплони, қор леопарди ёки илвирс — маҳаллий даражада кенг тарқалган ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган кичик тур сифатида ТМХИ Қизил рўйхати ва Ўзбекистон “Қизил китоби”га киритилган.
Эслатиб ўтиш мумкин, жорий йилнинг 11-декабридан “Қизил китоб”га киритилган ҳайвонларни овлаганлик учун жазони кучайтириш тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришлар кучга кирди, унга кўра қор қоплонларини ноқонуний овлаш БҲМнинг 3 минг баробари (1 миллиард 20 миллион сўм) миқдорида жаримага сабаб бўлади.
Кузги рўйхатга олиш маълумотларига кўра, “Ҳисор” қўриқхонасида 50-52 га яқин қор қоплонлари яшайди. Шуниси эътиборлики, қор қоплони бугунги кунда фақат совуқ иқлим шароитида яшайдиган мушуксимонлар оиласининг ягона тирик аъзоси ҳисобланади.
Қор қоплон тасвири Регистон майдонида жойлашган Шердор мадрасасининг асосий кириш эшиги ва миллий банкнотда тасвирланган. Шунингдек, мушуксимонлар оиласининг қудратли вакили 2024-йилнинг 12–17-февраль кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган CМС CОП14 — Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенция иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилиши рамзи сифатида ҳам танланган.
Улашиш:
Бошқалар
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Мустақилликнинг 35 йили: бирлик, тараққиёт ва фаровонлик сари
Бу йил халқимиз Ўзбекистон ўз давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлайди.
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби қандай?
Мазкур қонун болаларга нисбатан зўравонлик тушунчасини, унинг турларини, давлат органларининг ваколатларини ҳамда ҳимоя механизмларини комплекс тартибга солди.
Ўзбекистонда ёввойи ҳайвонларни уйда сақлаш тақиқланади
“Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг 43-моддасига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар жисмоний шахслар томонидан сақлаш тақиқланган ёввойи ҳайвонларнинг рўйхатини, шунингдек, юридик шахслар томонидан ушбу ҳайвонларни сақлаш тартибини белгилайди.
Қашқадарёда 20 туп дарахт кесилиши оқибатида табиатга қарийб 13 млн сўм зарар етди
Жами 20 туп дарахтдан 16 таси таг қисмидан, 4 туп виргин арчасининг танаси эса ярмигача кесиб ташланган.
Жиззахда ноқонуний балиқ овлаган эркак табиатга 58 млн сўм зарар етказди
Ашёвий далил сифатида ноқонуний равишда овланган балиқ маҳсулотлари ҳамда 1 дона қайиқ ва қайиқ моторлари олиб қўйилиб, юз берган ҳолатда жиноят аломатлари борлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар вилоят прокуратурасига юборилган.