currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликлар“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Life Style

calendar

29.05.2025

eye

1 428

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Ҳурматли Форум иштирокчилари!

Ҳурматли меҳмонлар!

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар” мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.

Анжуманда жаҳоннинг нуфузли ташкилотлари ва 40 дан ортиқ давлатларидан юқори мартабали делегатлар, етакчи олийгоҳлар ва “ақл марказлари”нинг таниқли олимлари ва экспертлари иштирок этаётгани унинг нуфузи ва аҳамияти тобора ошиб бораётганини яққол кўрсатмоқда.

Юксак технологик тараққиёт жараёнида инсон манфаатлари ва адолат тамойилларига амал қилиш, самарали ҳуқуқий механизмларни яратиш, рақамли суверенитетни таъминлаш бўйича халқаро ҳамкорликни ҳар томонлама кучайтиришни даврнинг ўзи тақозо қилмоқда.

Технологиялар ва виртуал муносабатлар шиддат билан ҳаётимизга кириб келаётган бугунги кунда сунъий интеллект каби тараққиётнинг энг илғор ютуқларини умумбашарият манфаатлари йўлида оқилона ва самарали фойдаланиш зарур, деб ҳисоблаймиз.

Янги Ўзбекистонда рақамли технологиялар ёрдамида давлат бошқаруви модернизацияси ва давлат хизматларини электронлаштириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳисобига “хизмат кўрсатувчи давлат” тамойилини рўёбга чиқаришга катта эътибор берилмоқда.

Оддий одамларга кенг қулайликлар яратаётган сунъий интеллект ҳаётимизга чуқур кириб келмоқда. Шуни инобатга олиб, биз Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини қабул қилдик, онлайн-режимда ишловчи платформалар ҳамда интеграциялашган билимлар базаларини ишга туширдик.

Шахсий дахлсизлик ҳуқуқи ва тараққиёт эҳтиёжлари ўртасида нозик мувозанатни топиш, интеллектуал мулк ҳимояси, соҳада қулай инвестициявий муҳитни таъминлаш, шунингдек, янги воқелик – “рақамли дунё” шароитида давлатларнинг ҳуқуқий трансформация жараёнларига муваффақиятли ўтиши, айниқса, сунъий интеллект йўналишида тизимли ҳамкорликни кучайтириш ва ундан фойдаланиш этикаси бўйича намунавий қоидалар ишлаб чиқиш устувор аҳамиятга эгадир. Ушбу инновацион ҳуқуқий асос мазкур соҳани самарали тартибга солишда барча давлатлар учун ўзига хос намуна бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Форумда ана шу муҳим жиҳатларни алоҳида ҳисобга олиб, энг долзарб масалалар муҳокама қилиниши ҳамда амалий таклиф ҳамда ташаббуслар ишлаб чиқилиши рақамли келажакнинг мустаҳкам пойдеворини яратиш ва рақамли трансформация йўлида яна бир муҳим қадам бўлади, деб ишонаман.

Анжуман доирасида илк бор Ёшлар форуми ўтказилаётгани ҳам диққатга сазовордир. Чунки бу соҳалар ривожини ёш авлоднинг фаол иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди. Зеро, навқирон ҳуқуқшуносларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш ва уларни қонун ижодкорлиги жараёнига кенг жалб этишда бундай самарали мулоқот майдонларининг аҳамияти ғоят каттадир.

Ана шундай эзгу ишларда сизларга куч-ғайрат, мустаҳкам соғлиқ ва янги ютуқлар, Форум ишига эса муваффақият тилайман.

 

              Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти

Улашиш:

Бошқалар

24-октябр 2025, 04:21
748

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


21-октябр 2025, 11:03
732

Никоҳ шартномаси — ҳуқуқий кафолатми ёки эҳтиёт чораси?

Никоҳ шартномаси икки ҳолатда — никоҳдан олдин ёки никоҳ даврида тузилиши мумкин.


20-октябр 2025, 04:32
643

Ўзбекистон Республикасида жиноят ҳуқуқи: асосий тушунчалар ва принциплар

Жиноят ҳуқуқи — бу фуқаролар, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятларни аниқлаш, уларни содир этган шахсларга жазо тайинлаш орқали жамиятда тартиб ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қиладиган ҳуқуқий соҳадир.


30-октябр 2025, 07:11
592

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.