Ҳуқуқ
11.03.2025
1 033

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 547-моддасига асосан, Жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасидаги келишувга кўра меҳнат низолари бўйича комиссияни тузиш назарда тутилиши мумкин.
Иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасидаги келишувга кўра ёхуд жамоа шартномасида назарда тутилган ҳолларда меҳнат низолари бўйича комиссиялар ташкилотларнинг таркибий бўлинмаларида тузилиши мумкин.
Ташкилотнинг таркибий бўлинмаларидаги меҳнат низолари бўйича комиссиялар ташкилотнинг меҳнат низолари бўйича комиссиялари фаолият кўрсатаётган айни ўша асосларда иш юритади. Якка тартибдаги меҳнат низолари ташкилотлар таркибий бўлинмаларининг меҳнат низолари бўйича комиссияларида жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан ташкилотнинг касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда аниқланадиган ушбу комиссияларнинг ваколатлари доирасида кўрилиши мумкин.
Меҳнат низолари бўйича комиссиялар иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ҳар бир тарафдан вакиллар сони тенг бўлган ҳолда, тенг ҳуқуқлилик асосида тузилади.
Меҳнат низолари бўйича комиссия тузиш тўғрисида ёзма шаклда таклиф олган иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ўн кунлик муддатда ўз вакилларини комиссияга юбориши шарт.
Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг касаба уюшмаси қўмитасидан бўлган аъзолари тегишли касаба уюшмаси қўмитасининг қарори билан, иш берувчининг вакиллари бўлган комиссия аъзолари эса иш берувчининг буйруғи билан тасдиқланади.
Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг сон жиҳатидан таркиби ва ваколатлари муддати жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида келишилган ҳолда тасдиқланадиган бошқа ички ҳужжатда белгиланади.
Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг иш юритиш тартиби иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида келишилган ҳолда тасдиқланадиган тегишли низомда ёки бошқа ички ҳужжатда белгиланади.
Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш иш берувчи томонидан амалга оширилади. Иш берувчи ходимнинг розилиги билан унинг зиммасига комиссия фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш учун масъул шахс вазифаларини юклатиши мумкин.
Меҳнат низолари бўйича комиссия меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни, меҳнат шартномасини қўллаш масалаларига доир якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқувчи орган бўлиб, бундан бевосита суд томонидан кўриладиган низолар мустасно.
Ташкилотларнинг таркибий бўлинмаларида тузилган меҳнат низолари бўйича комиссияларнинг ваколатлари иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасидаги келишувга кўра тасдиқланадиган тегишли низомда ёки бошқа ички ҳужжатда белгиланади.
Худойберди Раҳимов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.
Уй-жой (квартира)ни ижарага бериш шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Уй-жойни ижарага бериш ёки ижарага олишда энг муҳим ҳужжат бу — ижара шартномасидир.
Қандай ҳолатлар оқова сув тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш деб ҳисобланади?
Оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари аҳоли саломатлигини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда санитария-гигиена талабларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Медиаторлик фаолияти билан шуғулланувчи мутахасислар қандай талабларга жавоб бериши керак?
Медиатор томонлар ўртасидаги низони ҳал қилишда мустақил ва бетараф воситачи сифатида иштирок этади.