currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТаътилдан қайтган ходим адлия аралашуви билан ўз ўрнида иш бошлади

Таътилдан қайтган ходим адлия аралашуви билан ўз ўрнида иш бошлади

Суд очерклари

calendar

30.03.2024

eye

428

Таътилдан қайтган ходим адлия аралашуви билан ўз ўрнида иш бошлади

РИШТОН туманининг Булоқбоши маҳалласида яшовчи Нафиса Исмоилова 2011 йилдан буён собиқ туман ДСEНМ (ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг туман бўлими)да ишлаб келган. 2018 йил февраль ойида эса унга туғруқ ва бола парвариши таътили берилган.

Аммо мазкур таътили тугамасдан – 2020 йил январь ойида иккинчи маротаба туғруқ ва бола парвариши таътилига чиққан. Орадан 3 йил ўтгач, яъни жорий йилнинг январь ойида ишга қайтмоқчи бўлади Нафиса. Бироқ бўлим раҳбари «Иш ўрни қисқарган» деган важ билан унинг талабини рад этган. Натижада Н.Исмоилова Риштон туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, ишга қайтишда амалий ёрдам сўраган.

Мурожаатни ўрганиш давомида аниқландики, 2018 йилда аёл туғруқ ва бола парвариши таътилига чиққач, унинг ўрнига бошқа ходим вақтинча ўтказилган. Аниқроғи, аёлнинг иш ўрни қисқармаган.

Меҳнат кодексининг 215-моддасига мувофиқ, ижтимоий таътилларда, хусусан, туғруқ ва бола парвариши таътилида бўлган даврда ходимнинг иш ўрни (лавозими) сақланиб қолади ҳамда ходим билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга йўл қўйилмайди.

Кодекснинг 405-моддасига биноан эса болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътилларнинг кўпи билан олти йили меҳнат стажига қўшилади, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланади.

Бундан кўриниб турибдики, 2018 йилда Нафиса Исмоилованинг ўрнига вақтинча ўтказилган ходим у ишга қайтмоқчи бўлганида бўшатиб бериши лозим эди. Бинобарин, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Риштон туман бўлимига тақдимнома киритилди. Натижада Н.Исмоилова аввалги ишига қайтарилди.

Икромжон ИСАҚОВ,

Риштон туман адлия бўлими бошлиғи

Улашиш:

Бошқалар

23-феврал 2026, 10:52
3 799

Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.


16-феврал 2026, 04:29
666

Меҳнат муносабатларида ходимлар вакиллари қандай ҳуқуқларга эга бўлади?

Меҳнат муносабатлари тизимида ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади.


20-феврал 2026, 11:16
644

Даъво муддати ҳақида билиш зарур бўлган муҳим қоидалар

Даъво муддати – бу шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини суд тартибида ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган муддатдир.


19-феврал 2026, 07:28
586

Товарларни етказиб бериш тартиби қандай?

Товарларни етказиб бериш маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарларни шартнома бўйича сотиб олувчига ёки шартномада олувчи сифатида кўрсатилган шахсга жўнатиш (топшириш) йўли билан амалга оширилади.