currencies image

12 831,81 UZS

25,54

usd

currencies image

14 606,45 UZS

66,36

eur

currencies image

163,75 UZS

0,30

ru



АсосийЯнгиликларТаътиллар жадвалини тасдиқлаш тартиби қандай?

Таътиллар жадвалини тасдиқлаш тартиби қандай?

Ўзбекистон

calendar

22.03.2024

eye

357

Таътиллар жадвалини тасдиқлаш тартиби қандай?

✅ Таътиллар жадвали календар йил бошлангунига қадар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра тасдиқланиши лозим (МК 228-м. 2-қ.).

👉Меҳнат кодекси бўйича иш берувчини жадвални тасдиқлашдан аввал ҳар бир ходим билан таътил вақтини келишиш мажбурияти мавжуд эмас.

👉Ходимларни жадвал билан имзо остида таништириш кифоя. МКнинг 228-моддаси 4-қисмида санаб ўтилган ходимларнинг тоифаси бундан мустасно бўлиб, иш берувчи таътилни уларга қулай бўлган вақтда бериши керак:

➖аёлларга – ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин;

➖болани парваришлаш таътилидан фойдаланаётган ходимга ушбу та’тилдан олдин ёки кейин;

➖14 ёшга тўлмаган бир ёки ундан ортиқ нафар болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган шахсларга (ёлғиз ота-онага, шу жумладан бева аёлларга, бева эркакларга, никоҳдан ажралганларга, муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига, ота-онанинг ўрнини босувчи шахсларга);

➖I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга; 1941 – 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;

➖18 ёшдан кичик бўлган шахсларга;

➖ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқиётганларга, агар улар ўзининг ҳар йилги меҳнат таътилини имтиҳонлар, синовлар (зачётлар) топшириш, битирув малакавий ишларини, магистрлик диссертацияларини, курс, лаборатория ишларини ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтига тўғрилаб олишни хоҳласа;

➖«Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга;

➖ жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ёхуд бошқа ички ҳужжатларда белгиланган ҳолларда бошқа ходимларга.

Бошқа ходимлар билан таътилдан фойдаланиш муддатини келишиш шарт эмас. Албатта низоларнинг олдини олиш учун таътил вақтини келишиш шарти жамоа шартномасида акс эттирилиши мумкин – бу тақиқланмаган.

Ходимларнинг аксарияти ёзда дам олишни истайди. Агар ҳар бир ходимнинг хоҳиш-истаклари инобатга олинса, ёзги даврда компанияда ишлар шунчаки туриб қолади.

⚠️Таътил беришни таъминлаш иш берувчи учун мажбурият эканлигини англатади, ходимда меҳнат таътилидан "фойдаланиш ҳуқуқи, асло хоҳлаган вақида олишим керак" деган тушунчани англатмайди.

✍️Таътиллар жадвалида белгиланган ҳар йилги меҳнат таътилини бериш вақти ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ўзгартирилиши мумкин. Шунинг учун, агар ходим таътиллар жадвалига мувофиқ таътил даврига рози бўлмаса, у сабабларини кўрсатган ҳолда ўзи кўрсатган санада таътил тақдим қилиш илтимоси билан ариза бериши мумкин. Иш берувчи ушбу аризани кўриб чиқиб, ходимнинг илтимосини қаноатлантиришга ёки уни рад этишга ҳамда таътилни қатъий белгиланган тартибда тақдим этишга ҳақли.

 

Сариосиё туман Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази

Улашиш:

Бошқалар

9-май 2025, 09:48
1 341

Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари

Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди.


7-май 2025, 10:21
1 216

“Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури бошланади

Сўнгги 7 йилда тиббиётга ажратилаётган маблағ 6 карра ошгани ва жорий йилда 42 триллион сўмга етгани таъкидланди.


12-май 2025, 10:58
1 209

Турар-жой ижараси бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 86-моддасига кўра турар-жой фуқаролар ва юридик шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун аренда шартномаси асосида берилиши мумкин.


8-май 2025, 04:36
1 084

Қўшимча таътилларни бериш тартиби қандай бўлади?

Меҳнат кодексининг 222-моддасига асосан  ҳар йилги меҳнат таътилининг умумий давомийлигини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар ҳар йилги асосий энг кам таътил ёки ҳар йилги асосий узайтирилган таътилга қўшиб жамланади.