currencies image

12 928,27 UZS

18,47

usd

currencies image

13 462,21 UZS

46,35

eur

currencies image

129,66 UZS

0,57

ru



АсосийЯнгиликларТекширув ўтказиш учун келишса, ҳуқуқингизни биласизми?

Текширув ўтказиш учун келишса, ҳуқуқингизни биласизми?

Ҳуқуқ

calendar

25.12.2024

eye

87

Текширув ўтказиш учун келишса, ҳуқуқингизни биласизми?

Бизнес-омбудсман бошқарадиган «Ягона давлат назорати» (govcontrol.uzпортали ва унинг GovControl.uz мобил иловаси, шунингдек Тадбиркорнинг виртуал офиси ноқонуний текширувлардан ҳимояланишингизда ёрдам беради.

– Портал ва мобил илова давлат органлари ҳузурингизга текширув билан келганларида қандай йўл тутишингизда ёрдам беради. Барча ахборот норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳаволалар билан бирга тақдим этилган, уларда сизни қизиқтирувчи масалалар бўйича батафсил ахборот олишингиз мумкин.

Тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтиб, қуйидагилардан фойдаланиш имконига эга:

  • корхонада ўтказилиши режалаштирилган текширувлар ҳақидаги ахборотдан, шунингдек текширувчи орган ва текширув ўтказиш муддатлари ҳақидаги ахборот билан танишиш;
     
  • текширувчининг хизмат гувоҳномаси рақами ёки фамилияси, исми-шарифи бўйича ҳақиқатан у текширувларни ўтказиш ваколатига эга шахс эканини текшириш имконини берувчи функционалдан фойдаланиш;
     
  • текширувчилар ўтказилаётган текширувни мажбурий тартибда рўйхатга олишлари керак бўлган Текширувларни электрон рўйхатга олиш китобидан фойдаланиш.

Ушбу ресурсда текширув ўтказилиши ҳақида ахборот бўлмаса – текширув ўтказиш ноқонуний ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги "Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорида Текширувларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш тартиби белгиланган.

Унга кўра, текшириш бошланишидан олдин тадбиркорлик субъекти раҳбари (тадбиркорлик субъекти раҳбари бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини бажарувчи шахс) назорат қилувчи органнинг мансабдор шахсига Текширувларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш учун электрон шаклини тақдим этади.

Ҳуқуқларингиз поймол этилган ёхуд юзага келган масалаларни ҳал қилишингизда ҳуқуқий ёрдам керак бўлса, Тадбиркорнинг виртуал офиси сервисларидан фойдаланинг.

Улашиш:

Бошқалар

14-декабр 2024, 07:32
2 573

Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.


26-ноябр 2024, 12:47
2 488

Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-999-сон, 15.11.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг  айрим моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.


4-декабр 2024, 10:53
2 100

Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади

Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.


2-декабр 2024, 12:51
1 056

Эр-хотин бир-бирига алимент тўлаш мажбурияти. Муҳим 5 жиҳат

Эр-хотин ажрашмаган тақдирда ҳам бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда, иккинчи томон суд орқали алимент олиши мумкин.