#NoComment
25.08.2024
1 295

Telegram асосчиси Павел Дуров Франциядаги Ле Бурже аэропортида ҳибсга олинди, деб хабар берди TF1/LCI телеканали.
Қайд этилишича, 39 ёшли тадбиркор 24 август, шанба куни кечқурун ўз шахсий самолётидан чиқиб кетаётган вақтда қўлга олинган. У Озарбайжондан Парижга ўз оёғи билан келган ва ёнида тансоқчи ва аёл ҳам бўлган.
TF1/LCI га кўра, у Telegram’да модерациянинг йўқлиги, ушбу тармоқда содир бўлаётган ноқонуний ҳаракатлар, гиёҳванд моддалар савдоси, фирибгарлик, пул ювиш, ўғирланган товарларни сотиб олиш билан боғлиқ жиноятларда айбланиши мумкин.
Вояга етмаганларга қарши жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан унга нисбатан қидирув сўрови берилган. Дастлабки тергов доирасида Дуров қўлга олинган.
Ҳибсга олиш қарори фақат Франция ҳудудида амал қилади.
Агар унга қўйилган айблар исботланса, у 20 йилга қамалиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Мол-мулкка қанча вақт эгалик қилиш мулк ҳуқуқини вужудга келтиради?
Фуқаролик кодексининг 187-моддасида мол-мулкка эгалик қилиш муддати орқали мулк ҳуқуқини олиш тартиби белгиланган.
25 та сув омбори туризм масканларига айланиши мумкин
Ҳозирда 56 та сув омборининг бор-йўғи 4 тасида қутқарув хизмати мавжуд.
Ёлғон ахборот тарқатиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Текширилмаган ёки атайлаб бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш жавобгарлик белгиланган.
Вояга етмаганлар меҳнати: муҳим қоидалар
Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ, умумий қоида бўйича ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади.