Ҳуқуқ
14.04.2025
527

Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш Қоидаларига кўра, йўловчи ташиш поездларида кичик уй ҳайвонлари ва қушларни, агар бу ветеринария қоидалари билан тақиқланмаган бўлса (ветеринария маълумотномаси мавжуд бўлганда) барча вагонларда ташишга йўл қўйилади.
Кичик уй ҳайвонлари қутилар, саватлар, қафасларга жойлаштирилган бўлиши ва қўл юки ташилиши учун ажратилган жойларда бемалол жойлашиши керак.
Ёввойи ҳайвонлар, кемирувчилар, йирик ва майда шохли моллар ва отлар ташилишига рухсат этилмайди.
Итлар, майда уй ҳайвонлари ва қушлар вагондаги мавжуд бошқа багажга зарар етказмасликни кафолатловчи, вагонни эса ифлосланишдан сақловчи махсус контейнерларда ёки жўнатувчининг поддонли тарасида (қафаслар, саватлар, қутиларда) ташилиши мумкин. Ушбу тара ташилаётган ҳайвонлар ўлчами ва миқдорига мос келиши ва ҳаддан ташқари қўпол бўлмаслиги керак. Низоли ҳолатларда тара масаласини багаж бўлими бошлиғи ҳал этади.
Итлар, қушлар ва майда уй ҳайвонларини боқиш ва парваришлаш мажбурияти уларнинг эгалари ва кузатувчилари зиммасига юкланади, уларни ташишда ташувчи айби билан кечиктириш ҳоллари бундан мустасно.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Мол-мулкка қанча вақт эгалик қилиш мулк ҳуқуқини вужудга келтиради?
Фуқаролик кодексининг 187-моддасида мол-мулкка эгалик қилиш муддати орқали мулк ҳуқуқини олиш тартиби белгиланган.
25 та сув омбори туризм масканларига айланиши мумкин
Ҳозирда 56 та сув омборининг бор-йўғи 4 тасида қутқарув хизмати мавжуд.
Ёлғон ахборот тарқатиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Текширилмаган ёки атайлаб бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш жавобгарлик белгиланган.