currencies image

12 964,43 UZS

30,16

usd

currencies image

14 744,45 UZS

17,40

eur

currencies image

158,28 UZS

0,60

ru



АсосийЯнгиликларТиббиёт муассасаларида овқатланиш учун ҳақ тўлашдан озод этилган шахслар

Тиббиёт муассасаларида овқатланиш учун ҳақ тўлашдан озод этилган шахслар

Ҳуқуқ

calendar

30.01.2025

eye

184

Тиббиёт муассасаларида овқатланиш учун ҳақ тўлашдан озод этилган шахслар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланишни ташкил этиш ва унинг учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда бу каби шахслар белгилаб қўйилган.

Тиббиёт муассасаларида овқатланиш тўловидан қуйидаги шахслар (беморлар) тоифалари озод қилинади:

▪️ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;

▪️ болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар;

▪️ 1941 - 1945-йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;

▪️ Чернобил AЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган - ногиронлиги бўлган шахслар;

▪️ 1941 - 1945-йиллардаги уруш йиллари меҳнат фронти қатнашчилари;

▪️ Байналмилалчи жангчилар;

▪️ чин етимлар;

▪️ ваколатли органларда ҳисобда турувчи ёлғиз пенсионерлар;

▪️ 18 ёшгача бўлган болалар, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари;

▪️чақириқ комиссиялари хулосаларига кўра мудофаа ишлари бўлимларининг йўлланмалари бўйича 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган чақириқ ёшидагилар;

▪️«Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар;

▪️ 1 ёшгача боласи бўлган эмизикли оналар.

Қуйидаги касалликлар беморга даволаш-профилактика муассасаларида овқатланиш тўловидан озод бўлиш ҳуқуқини беради:

▪️ ОИВ касаллигини юқтирганлар (ОИТС).

▪️ онкологик касалликлар.

▪️ руҳий касалликлар.

▪️ юқумли касалликлар.

▪️ гиёҳвандлик касалликлари.

▪️ эндокринологик касалликлар.

▪️ нурланиш касаллигига чалинган беморлар.

▪️ мохов касаллиги.

▪️ сифилис.

▪️ сил касаллиги.

▪️ шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш чоғида беморларнинг шифохонада бўлиши чекланган муддатларининг тасдиқланган стандартлари бўйича реанимация тадбирларини ва интенсив терапияни талаб этувчи касалликлар ва ҳолатлар.

▪️ даражасидан қатъи назар, камқонлик касаллигига чалинган ҳомиладор аёллар ва туққан аёллар.

Ушбу рўйхат ҳақ эвазига тиббий ёрдам кўрсатиладиган тиббиёт муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари (ўз маблағлари) ҳисобига молиялаштириш шартларида фаолият кўрсатувчи тиббиёт муассасаларига, уларнинг бўлимларига ёки палаталарига татбиқ этилмайди.

Улашиш:

Бошқалар

21-март 2025, 06:23
1 355

Давлат хизматчилари байрамларда совға олиши мумкинми? Муҳим 5 саволга жавоб

Аксарият учун байрам ва бошқа тадбирларнинг завқли жиҳатларидан бири совға бериш ва олиш бўлса керак.


1-апрел 2025, 09:31
1 192

2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.


20-март 2025, 05:31
1 133

Банкдаги омонат эр ва хотиннинг умумий мулки ҳисобланадими?

Эр-хотин никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.


21-март 2025, 08:37
913

Ота уйи кенжа фарзандга қолиши керак...ми?

Нотариал идорамизга кунига мерос масаласида ўнлаб фуқаролар мурожаат қилади.