currencies image

12 971,00 UZS

1,08

usd

currencies image

13 308,25 UZS

84,51

eur

currencies image

126,04 UZS

0,57

ru



АсосийЯнгиликларТопшириқлар ижроси таъминланди

Топшириқлар ижроси таъминланди

Ўзбекистон

calendar

13.09.2024

eye

138

Топшириқлар ижроси таъминланди

Давлатимиз раҳбари жорий йил 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида Қўқон шаҳридаги мурожаатлар таҳлили асосида аҳоли муаммоларини чуқур ўрганиш ва ҳал қилиш борасида қатор вазифалар белгиланган эди.

Мазкур топшириқ ижроси бўйича Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва тегишли вазирликлар, қўмиталар, идоралар масъулларидан тузилган Республика ишчи гуруҳи фаолияти натижасида биргина Қўқонда 33 та таълим муассасалари бинолари таъмирланиб, болажонлар фойдаланишига топширилди.

Жумладан, давлатимиз раҳбари топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳи фаолияти билан Қўқоннинг «Шайхон» маҳалласидаги 460 ўринли 19-умумтаълим мактаби биноси ҳам бош-оёқ янгиланиб, муаллимлар ва ўқувчилар ихтиёрига топширилди.

«Мингтут» маҳалласидаги минг ўринли 9-умумтаълим мактаби ҳам анча таъмирталаб бўлиб қолганди. Бир-бир ярим ой нари-берисида бу билим даргоҳи ҳам янги ўқув йилига пухта ҳозирлаб берилди. Бу билан мазкур ҳудуддан Президент виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаатларда тилга олинган энг катта тизимли масала ҳал қилинди.

Мазкур даргоҳларнинг тантанали очилиш маросимларида Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев кенг кўламдаги ушбу бунёдкорлик ишлари орқали ёшларнинг истеъдод ва қобилияти, эзгу интилишларини тўлиқ рўёбга чиқариш, ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда ҳаётда ўз ўринларини эгаллашлари учун давлатимиз раҳбари томонидан муносиб имкониятлар яратиб берилганлигини таъкидлади. Эндиликда ўқувчиларга мактаб даврида яхши ўқиб, вақтдан унумли фойдаланиш муҳимлиги, чет тилларни ўрганиш, компьютер технологиялари ва аниқ фанларни чуқур ўрганиш лозимлиги алоҳида қайд этилди.

Президентимизнинг ташрифидан сўнг Қўқонда янги ўқув йили бошланишига қадар ички имкониятлар ҳисобидан таъмирдан чиқарилган муассасаларнинг 15 таси давлат мактабгача таълим ташкилотларидир.

Хусусан, куни кеча «Собир Абдулла», «Калвак гузар», «Ширин» маҳаллаларида янгиланган болалар боғчалари фойдаланишга топширилди. Агар инсон ҳаёти давомида тўплаган билимларининг 70 фоизини мактабга боргунича олишини инобатга олсак, бу амалий ҳаракатлар Янги Ўзбекистон асоси бўлган «Инсон қадри учун!» ғоясининг ҳаётимиздаги ижобати эканига амин бўламиз.

Республика ишчи гуруҳи масъуллари фаолияти билан Қўқон шаҳридаги таълим муассасаларининг наинки ташқи қиёфаси янгиланди, балки улар замонавий асосда ҳам тўлиқ жиҳозланди. Давлат бошқаруви академияси мутахассисларининг ўқув машғулотларида педагогларнинг билим-тажрибаси мустаҳкамланди. Буларнинг барчаси эса таълимнинг ўзига хос «Қўқон тажрибаси»ни яратишга асос бўлмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

21-декабр 2024, 10:30
1 164

Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди

Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.


19-декабр 2024, 06:06
936

Республика бюджети харажатлари қарийб 10 триллион сўмга оширилмоқда

Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама этилди.


21-декабр 2024, 05:28
863

Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади

Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади.


23-декабр 2024, 05:47
849

Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади

Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.