Life Style
18.11.2024
575

Поезд таркиби 12 та вагондан иборат, бундан 2 та ВИП, 4 та бизнес, 4 та эконом, 1 та ресторан ва 1 та дизель вагонлари бор. Ҳозирда поезд мазкур йўналишда синовдан ўтказиш жараёнида.
«Тошкент — Бухоро — Тошкент» йўналишида янги поезд қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33 йиллиги муносабати билан янги поезд қўйилиши режалаштирилган.
Мазкур дизель поезди «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи» АЖ ва «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ шартномаси асосида қурилган бўлиб, таркиби 12 та вагондан иборат, бундан 2 та ВИП, 4 та бизнес, 4 та эконом, 1 та ресторан ва 1 та дизель вагонлари бор. (Бизнес-класс ўриндиқлари йўналиш бўйича ўзгаради). Ҳозирда поезд мазкур йўналишда синовдан ўтказиш жараёнида.
Поезд ҳаракат вақти 6 соатдан иборат бўлиб, 592 км масофани босиб ўтади. Янги дизель поезди синови якунлангач, яқин кунларда йўловчиларга фойдаланиш учун топширилади.
Вагонлар афзалликлари уларнинг қулайлигидан ташқари, ёзда совитиш тизими бошқа вагонлардан фарқли равишда улар тўхтаб турганда ҳам ишлашда давом этади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Профилактика инспектори янги ваколатлари нималардан иборат?
Бу орқали профилактика инспекторининг асосий вазифаси — ҳудудда хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўпроқ эътибор қаратилиши кутилмоқда.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.