Ўзбекистон
01.04.2024
1 346
© Фото: hudud24.uzМазкур лойиҳадан мақсад ногиронлиги бўлган, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш, уларнинг транспорт хизматларидан қулай фойдаланиши ва ҳаракатланиш қулайлигини таъминлашдан иборат.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент ва Сирдарёда пилот сифатида “Ижтимоий такси” лойиҳаси жорий этилишини маълум қилди.
Маълум қилинишича, мазкур лойиҳадан мақсад ногиронлиги бўлган, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш, уларнинг транспорт хизматларидан қулай фойдаланиши ва ҳаракатланиш қулайлигини таъминлашдан иборат.
Агентлик бу борада йўналишсиз такси хизматларини кўрсатувчи манфаатдор юридик шахсларни ҳамкорликка чақиради.
Агентлик йўналишсиз такси хизматларини кўрсатувчи манфаатдор юридик шахсларни қуйидаги масалаларни муҳокама қилишга таклиф этади:
– ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий такси хизматларини кўрсатиш тартиби, шу жумладан, буюртма қабул қилиш, ногиронлиги бўлган шахсни кутиб олиш, ногиронлиги бўлган шахсни жойлашган жойидан белгиланган жойга олиб боришда ёрдам бериш (ҳамроҳлик қилувчи шахс бўлмаганда), шунингдек, автомобилга(дан) чиқариш/тушириш (зарур ҳолларда), ногиронлар аравачаси ва бошқа юкларни (зарур ҳолларда) ортиш/тушириш, ногиронлиги бўлган шахс ва ҳамроҳлик қилувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) белгиланган жойга бориши ва бошқа ҳолатлар;
– тўлов олинмайдиган (бепул) максимал кутиш вақтини аниқлаш;
– «Ижтимоий такси»да бориб келиш мумкин бўлган объектлар (бориш манзиллари) рўйхатига мувофиқ маршрутни кузатиш механизмлари.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.