currencies image

12 971,00 UZS

1,08

usd

currencies image

13 308,25 UZS

84,51

eur

currencies image

126,04 UZS

0,57

ru



АсосийЯнгиликларТошкент вилоятига икки қўшни вилоят ҳудудидан 350 гектарга яқин ер ўтказилади

Тошкент вилоятига икки қўшни вилоят ҳудудидан 350 гектарга яқин ер ўтказилади

Ўзбекистон

calendar

05.09.2024

eye

245

Тошкент вилоятига икки қўшни вилоят ҳудудидан 350 гектарга яқин ер ўтказилади

Тегишли қарор лойиҳаси халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши томонидан маъқулланди.

Тошкент вилоятининг Сирдарё ва Наманган вилоятлари билан чегарадош айрим ҳудудларида ҳудудлараро чегараларни тенглаштириш мақсадида ҳудудий ўзгартиришлар киритилиши режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида Тошкент вилояти Кадастр бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган қарор лойиҳаси тақдимоти чоғида маълум қилинди, деб хабар беради пойтахт вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Лойиҳага кўра, қуйидаги ўзгартиришлар таклиф этилади:

—Сирдарё вилоятининг 5 та (Сирдарё, Сайхунобод, Гулистон, Боёвут туманлари ва Ширин ш) ҳудудидан 310,4 гектар ер майдони Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилади;

— Тошкент вилоятининг 6 та туманидаги (Чиноз, Қуйичирчиқ, Оққўрғон, Бўка, Бекобод туманлари ва Бекобод шаҳри) ҳудудидан 347,2 гектар ер майдони Сирдарё вилояти ҳудудига ўтказилади;

— Наманган вилоятининг Поп туманидаги 38,8 гектар ер Тошкент вилоятига ўтказилади;

— Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги 26,3 гектар ер майдони Наманган вилоятига ўтказилади.

Мазкур қарор лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди.

 

Улашиш:

Бошқалар

21-декабр 2024, 10:30
1 164

Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди

Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.


19-декабр 2024, 06:06
936

Республика бюджети харажатлари қарийб 10 триллион сўмга оширилмоқда

Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама этилди.


21-декабр 2024, 05:28
863

Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади

Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади.


23-декабр 2024, 05:47
849

Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади

Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.

Мавзуга доир янгиликлар: