Ўзбекистон
13.11.2026
54

2026 йил 24 декабрдан Тошкентда қоидабузарлик билан қолдирилган автомобилларни эвакуация қилиш ва жарима майдончаларида сақлашнинг янги тартиби кучга киради.
Ҳукумат қарорига мувофиқ, пиёдалар йўлаклари, ногиронлиги бўлган шахслар учун ажратилган жойлар ҳамда махсус хизматлар ҳаракатига тўсқинлик қиладиган ҳудудларда қолдирилган автомобиллар жарима майдончасига олиб кетилади.
Бироқ ҳайдовчи эвакуатор машинани юклашни бошлагунга қадар етиб келиб, қоидабузарликни бартараф этса, автомобиль олиб кетилмайди. Юклаш бошланганидан кейин эса эвакуацияни тўхтатиб бўлмайди.
Янги тартибга кўра, Тошкентда автомобилни эвакуация қилишнинг ҳар бир километри ва жарима майдончасида сақлашнинг ҳар бир суткаси учун 88 минг сўмгача тўлов белгиланган. Масалан, машинани 3 километр масофага олиб кетиш ва 3 сутка сақлаш учун 528 минг сўмгача тўлашга тўғри келади. Бу сумма қоидабузарлик учун белгиланган жаримадан ташқари.
Автомобиль тўлов амалга оширилиб, QR-кодли рухсатнома олингандан кейин эгасига қайтарилади. Жарима майдончалари дам олиш ва байрам кунлари ҳам ишлайди.
Шунингдек, эвакуация қилинган автомобиль 6 ой давомида эгаси томонидан олиб кетилмаса, у билан боғлиқ қарздорлик мажбурий ундирилади. 12 ойдан кейин эса суд автомобилни эгасиз мулк деб топиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Мол-мулкка қанча вақт эгалик қилиш мулк ҳуқуқини вужудга келтиради?
Фуқаролик кодексининг 187-моддасида мол-мулкка эгалик қилиш муддати орқали мулк ҳуқуқини олиш тартиби белгиланган.
25 та сув омбори туризм масканларига айланиши мумкин
Ҳозирда 56 та сув омборининг бор-йўғи 4 тасида қутқарув хизмати мавжуд.
Ёлғон ахборот тарқатиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Текширилмаган ёки атайлаб бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш жавобгарлик белгиланган.