Содда талқин
14.01.2026
316

Транспорт воситаларини бошқаришни дастлабки ўргатишга ёпиқ майдончаларда ёки автодромларда ўтказилиши керак.
Йўлларда транспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш фақат амалий бошқарувни ўргатувчи иштирокида дастлабки бошқарув кўникмаларига эга бўлган ўрганувчига рухсат этилади. Ўрганувчи Қоидалар талабларини билиши ва уларга амал қилиши шарт.
Транспорт воситасини бошқаришни ўргатаётган вақтда амалий бошқарув ўргатувчисида транспорт воситасини бошқаришни ўргатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат, шунингдек, тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши шарт.
Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиши учун ўрганувчи ўқув муддати якунида:
«А» тоифаси учун — 16 ёшга;
«B» ва «C» тоифалари учун — 18 ёшга;
«BE» ва «CE» тоифалари учун — 19 ёшга;
«D» ва «DE» тоифалари ҳамда трамвай ва троллейбуслар учун 21 ёшга тўлган бўлиши керак.
Бошқаришни ўргатиш учун мўлжалланган механик транспорт воситалари «Бошқаришни ўргатиш транспорт воситаси» таниқлик белгиси ва ўргатувчи учун улагич (сцепление) ва тормознинг қўшимча тепкилари, орқани кўрсатувчи кўзгу ҳамда ушбу транспорт воситаларининг ҳаракат йўналишини назорат қилиш имконини берадиган GPS қурилмалари билан жиҳозланиши керак.
Улашиш:
Бошқалар
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.
Аҳолини рўйхатга олиш бошланди
Аҳолини рўйхатга олиш ўзи нима, унинг ҳуқуқий асоси борми?
Ижро варақаси қандай тартибда топширилади?
Пул маблағларини ундириш бўйича берилган ижро варақаси аввало қарздорга хизмат кўрсатувчи банкка топширилади.
Нега хавфсиз муҳит айнан маҳалладан бошланиши керак?
Ҳуқуқий назарияга кўра, хавфсиз муҳитни шакллантиришда энг муҳим масала – муаммони имкон қадар эрта аниқлаш ва унга эрта муносабат билдиришдир.