currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларТунги иқтисодиётни ривожлантириш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилди

Тунги иқтисодиётни ривожлантириш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилди

Life Style

calendar

25.01.2025

eye

498

Тунги иқтисодиётни ривожлантириш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги "Тунги иқтисодиётни ривожлантириш концепцияси" лойиҳаси ишлаб чиқилганини маълум қилди.

Таъкидланишича, Концепцияни ишлаб чиқиш жараёнида тунги иқтисодиёт муваффақиятли ривожланган мамлакатлар тажрибалари ўрганилди.

Ҳужжат 10 йўналишни, жумладан, 24/7 режимида ишлайдиган гастрономик зоналар, тунги бозорлар, маданий ва кўнгилочар тадбирларни  ривожлантириш, шаҳар инфратузилмасини  яхшилаш,  тунги транспортни ривожлантириш ва замонавий технологияларни жорий этишни қамраб олган.

Ҳужжатда 24/7 режимида ишлайдиган кўчаларни ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундай ҳудудлар хавфсизлик, сифатли ёритиш тизимлари, замонавий автотураргоҳлар ва санитария шароитларига оид талабларга мувофиқ бўлиши назарда тутилмоқда. Ушбу ҳудудларни бошқариш билан боғлиқ масалаларга бошқарув компаниялари орқали ечим топиш режалаштирилган.

Алоҳида эътибор тунги иқтисодиёт масалалари бўйича координатор лавозимини жорий этишга қаратилмоқда. Унинг асосий вазифалари бизнес вакиллари билан ҳамкорлик қилиш, тадбирларни мувофиқлаштириш, кўрсатилаётган хизматларнинг сифат стандартларига риоя этилишини назорат қилиш ва инфратузилманинг самарали ишлашини таъминлашдан иборат бўлади. Ушбу лавозим давлат органлари, хусусий сектор ва жамият ўртасида боғловчи бўғин бўлиб хизмат қилади.

Бундан ташқари, концепцияда «Тунги шаҳар» рақамли платформасини ишга тушириш назарда тутилган бўлиб, унда 24 соат давомида кўрсатиладиган хизматлар, тадбирлар, тунги транспорт йўналишлари ва бошқа хизматлар ҳақида маълумот бериб борилади.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни ҳавола орқали иловада мавжуд. Концепция

Улашиш: